Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

"Қўқон-1912" мухлислари ПФЛга илтимос билан чиқиш қилди News

"Қўқон-1912" мухлислари ПФЛга илтимос билан чиқиш қилди

Tags :  Қўқон-1912
"Қўқон-1912" мухлисларининг ПФЛга ёзган очиқ хатини сайтимизда эълон қиламиз.

Ҳурматли ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари! Куни кеча Навоий ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтган Суперлиганинг очилиш ўйинларини кўриб ҳавасимиз келди ва бунинг учун қайта жон кираетган ПФЛга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Наманганлик дўстларимиз ҳам таништирув маросимини қойиллатиб ўтказдилар. Худди шундай ҳолатни Бухорода ҳам курдик. Секин-асталик билан Суперлиганинг қолган клублари ҳам ОЧЛ савиясига чиқиб боришларини истаймиз ва бу йўлда биз мухлислар ҳам уз ёрдамимизни аямаймиз.

ЎФАнинг ташаббуси билан "Қўқон-1912" стадиони янги қиёфага кираётганлиги минглаб қўқонликларни хушнуд этаяпти. Афсуски стадионимиздаги қурилиш ишлари "Қизилқум" билан ўйинда 8000 нафар мухлисни тўлиқ стадионга киришига тўсиқ бўлаяпти. Қўқон футбол ватани, шу муносабат билан ПФЛ клуб раҳбариятининг "Қизилқум" билан Қўқонда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувини Навоийга кўчириш таклифини ўрганиб чиқиб уни қўқонлик мухлислар фойдасига ҳал килса. 31 март куни булиб ўтадиган тур ўйинида янгиланган стадионимизни очилиш маросимини ҳақиқий байрам тарзида ўтказсак. Зеро, "Қўқон-1912" жамоасининг 105 йиллик тўйини муносиб ўтказсин. Умид киламизки, "Қизилқум" жамоаси ҳам кичик ўзгартиришга рози бўлади ва 2-тур ўйинини ҳам ўз майдонида қабул қилади.

"Қўқон-1912" мухлислар клуби фаоллари.


Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика