Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4

"Қўқон-1912": Муҳим учрашувдаги мағлубият News

"Қўқон-1912": Муҳим учрашувдаги мағлубият

Бугун "Қўқон-1912" ўринбосарлари "Вилоят ҳоким кубоги-2018" халқаро мусобақасидаги учинчи учрашувларини ўтказишди.

Бу галги рақиб Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси бўлди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўз жарима майдончалари ичида Отабек Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам ҳеч иккиланмай дарвозамизга пенальти белгилади. Пенальтини Отабек Ҳайдаровнинг ўзи аниқ амалга оширди.

Ўринбосарларнинг олдинги иккита ўйинида ҳам ҳисоб очувчи гол пенальтидан киритилган эди. Бу сафар ҳам ҳисоб пенальтидан киритилган гол эвазига очилди.
 33-дақиқада “Ифтихор” футболчилари иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Аммо Отабек Ҳайдаров жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.  
Биринчи тайм охирида Бахтиёр Абдубанноновнинг кучли зарбасини олтиариқликлар посбони қайтариб қолди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

66-дақиқада бурчак тўпидан кейин Дониёр Тўлашев боши билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди.

Сўнгги дақиқаларда олтиариқлик олдинга чиқиб олишди. “Ифтихор”нинг иккинчи голига захирадан майдонга Жасур Қувваталиев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўринбосарлари муҳим учрашувда мағлубиятга учрашди.


 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
3-тур
“Қўқон-1912-2” – “Ифтихор” – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: 
Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.
Назоратчи: Владимир Касаев.
Голлар: Дониёр Тўлашев – 66. – Отабек Ҳайдаров – 19, Жасур Қувваталиев – 89.
 “Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Сардор Исақов, 9. Рамз Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 20. Мўмин Содиқжжонов, 26. Исмоил Толипов, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 25. Шоҳжаҳон Қосимжонов, 28. Бахтиёр Абдубаннонов, 31. Шукур Мўминов, 70. Иброҳим Усмонов, 75. Маъмур Раҳимов, 90. Рустем Асанов.
“Ифтихор” 35. Муҳиддин Аҳмедов, 4. Турсунбой Ҳусанов, 5. Ойбек Аҳматов, 6. Дониёр Турдиқулов, 7. Оятилло Муҳиддинов, 9. Асадбек Маъмуров, 11. Отабек Ҳайдаров, 13. Ҳасанбой Эргашев, 14. Муҳиддин Юсупов, 15. Карим Мамадалиев, 17. Саид Абдужжаборов.
Захира: 16. Хуршид Муҳаммаджонов, 3. Озод Комилов, 8. Абубакир Абдуллаев, 10. Фаррух Ахунов, 19. Жасур Қувваталиев, 18. Шердор Туронов, 20. Ислом Ҳошимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика