Latest news

18:10Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:15Про лига. "Олимпик" - "Локомотив" (онлайн натижа)  0 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  0 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  3 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  45 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом эттирилади News

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом эттирилади

Tags :  Қўқон-1912
Бугун баҳорнинг илк куни. Яна саноқли кунлардан сўнг, футбол мухлислари интиқиб кутган онлар келади.

Аниқроғи, 5 март куни 2016 йилги Олий лига баҳсларига старт берилади. Янги мавсум арафасида ҳар бир жамоа ўз таркибини имкониятидан келиб чиқан ҳолда тўлдиришга муваффақ бўлди. Жумладан, бизнинг жамоамизга ҳам бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилишди.

Бу йилги мавсум ҳам қизиқари ва кескин курашларга бой тарзда ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Жамоамиздаги янгиликларга келасак, “Навбаҳор” билан ўйиндан кейин футболчиларга бир кунлик таътил берилди. Бугундан эса яна машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади. Барчанинг эътибори “Обод” билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда “Қўқон-1912” жамоаси айнан олий лига дебютани “Обод” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 5 март куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 4 март куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари Ёшлар лигаси доирасида майдонга тушишади.

Айтганча, бугун ва эртага мамлакатимизнинг тўртта етакчи жамоалари Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги иккинчи тур ўйинларини ўтказишади. Тақвимга кўра, тўрт жамоамиз яна Саудия Арабистонининг тўрт жамоасига қарши ўйнайди. Бу гал “Локомотив” ва “Пахтакор” меҳмонда тўп сурса, “Бунёдкор” ва “Насаф” рақибларни ўз майдонида қабул қилади. Фурсатдан фойдаланиб, ОЧЛда иштирок этаётган жамоаларимизга омад тилаб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика