Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Қўқон-1912" "Локомотив"га қарши ўтган йилги ишини такрорлай оладими? (превью) News

"Қўқон-1912" "Локомотив"га қарши ўтган йилги ишини такрорлай оладими? (превью)

Суперлига 7-тур доирасидаги 2 кун ўйинлари "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви орқали давом эттирилади.

Аслида мазкур баҳс тақвим бўйича Қўқонда ўтказилиши керак эди. Бироқ Қўқондаги стадион майсаси ҳали тўлиқ тайёр ҳолатда бўлмагани туфайли жамоалар биринчи даврадаги тўқнашувда мезбон мақомини алмаштиришди. Бугун "Қўқон-1912" Тошкентда "Локо" меҳмони бўлса, иккинчи даврада "темирйўлчилар" Қўқонга сафар қилишади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бугун чемпионатда энг кўп гол урган ва ҳозирча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар ўзаро беллашишади.

Андрей Фёдоров қўл остидаги "Локомотив" чемпионатда дастлабки турда "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин ғалабали йўлга ўтиб олган бўлса, "Қўқон-1912" учун мавсум муваффақиятсиз давом этмоқда. Жамоа ҳозирга қадар фақатгина бир ўйинда, Навоийдаги "Қизилқум" билан бўлган баҳсда зафар қучишни уддалаганди. Шунингдек, дастлабки турда "Навбаҳор" билан Тошкентда, "Андижон" билан эса Фарғонада дуранг қайд этишган. Қолган учрашувларда эса қўқонликлар рақибларига ("Бухоро", АГМК, "Металлург") имкониятни бой беришган. Шу тариқа 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида охиргидан бир поғона тепа бўлган 13-ўринда боришмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба қўқонликларга турнир жадвалининг юқори 10талигига кўтарилиб олиш имкониятини беради.


"Локомотив" эса "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин қаторасига 5 ўйинда "Навбаҳор", АГМК, "Андижон", "Бухоро" ва "Қизилқум"ни мағлуб этишди. Турнир жадвалида эса 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада боришмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба уларни "Пахтакор"га яқинлашиб олишларига замин яратади.


Lokomotiv

Temurkhuja Abdukhalikov - 4', Diyor Turapov - 28'

Superliga. Round 7

02/05/2019, 18:30

2
:
2
Finished

Kokand-1912

Oybek Rustamov - 30', Shakhboz Erkinov - 90'

45'
90'
4'  Temurkhuja Abdukhalikov
4'  Husniddin Gofurov
28'  Diyor Turapov
28'  Temurkhuja Abdukhalikov
29'  Diyor Turapov
46'  Jamshid Iskandarov (Avazbek O'lmasaliyev)
53'  Temurkhuja Abdukhalikov
60'  Oleg Zoteev
65'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
77'  Igor Yelich (Йован Жокич)
22'  Milosh Nikolic (Jasur Hasanov)
30'  Oybek Rustamov
30'  Sukhrob Berdiev
62'  Javohir Esonqulov (Behruz Sadilloyev)
90'  Shakhboz Erkinov
90'  Shakhboz Erkinov (Temur Usmanov)



Гарчи мазкур тўқнашувда фаворит жамоа номи аниқ бўлсада, "Қўқон-1912" жамоасини ҳисобдан чиқаришга эрта. Чунки айнан қўқонликлар ўтган йили ҳам амалдаги чемпионга қарши меҳмонда дуранг натижасини қайд этишганди. Таркибдаги танлов, ижрочилар ва ўйин борасида ҳам "Локо" рақибидан анча устун. Бироқ "Локомотив"нинг бўш нуқтаси бу бутун ўйинни бир меъёрда ушлаб туролмаслик. Яъни учрашув давомида барқарорлик етишмаяпти. "Қизилқум" устидан ғалаба қозонилган баҳсда ҳам жамоа иккинчи таймни нисбатан анча бўш ўтказди. Ташаббус рақибга бериб қўйилди. Умуман ғалаба қозонган бошқа ўйинларда ҳам "Локомотив" бир бўлим яхши ўйнаса, иккинчи таймда жамоа бўшашиб қолмоқда. "Қўқон-1912" жамоаси рақибнинг мазкур бўш жиҳатидан фойдаланишга уриниб кўрса ажаб эмас.


"Қўқон-1912" жамоасининг бўш нуқтаси табиийки "Локо"га нисбатан анча кўп. Айниқса ҳимоядаги муаммолар энг катта бош оғриққа айланган. Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов ҳозирга қадар учта дарвозабон хизматидан фойдаланиб кўрди. Майдонга тушган барча кипер хатолари боис жамоа ютқазиб келмоқда. Ўтган йилги асосий посбон Ўткир Юсуповнинг "Қўқон-1912"дан кетгани жамоага қимматга тушмоқда. Шунингдек, жамоада ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи етишмаяпти. Етакчи саналган Мурод Холмуҳаммедов мудофаа чизиғи вакили эканлигини инобатга олсак, майдон марказида жамоани бошқарадиган футболчи топилмаяпти. Агарда мазкур хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилиб бугунги ўйинга ёндошилса, бу "Қўқон-1912"га "Локо" билан бўладиган баҳсда ёрдам бериши мумкин.


Факт: "Қўқон-1912" ўтган мавсумда Тошкентда "Локомотив"дан очко олган дастлабки жамоага айланганди.

Факт: "Локомотив" айни пайтда чемпионатда энг кўп гол урган уч жамоадан ("Пахтакор" ва "Металлург") бири бўлиб турибди - 13

Факт: "Қўқон-1912" чемпионатдаги энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа - 14

Факт: "Қўқон-1912" ҳозиргача қўлга киритган 5 очкодан 4тасини меҳмондаги ўйинларда тўплаган.

Факт: Темурхўжа Абдухолиқов (қаторасига 5 ўйиндан буён тўп киритмоқда) гол урган ўйинларда "Локомотив" узлуксиз ғалаба қозонмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика