Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  23 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

“Қўқон-1912” клубининг логотипи ўзгарди News

“Қўқон-1912” клубининг логотипи ўзгарди

"Қўқон-1912" жамоасида ҳам янги логотип.

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари анчадан буён жамоа логотипи алмаштириш лозимлигини орзу қилишади. Мухлисларимизнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, ўтган мавсумда жамоанинг янги логотипи учун танлов эълон қилган эдик. Бизга мухлисларимиздан, ижодкор ёшлардан, дизайнерлардан кўплаб логотип вариантлари келиб тушган эди. Жамоа раҳбарияти логотип ўзгартиришни янги мавсум бошидан эълон қилишни маъқул деб топишди. 

Янги логотипимизда эски логотипларимизда бўлган мақсад, маъно у қадар ўзгармаган. Логотипимизда асосий ранглар оқ ва кўк ранглари сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Янги логотипда жамоа аъзолари ҳамда мухлисларимизнинг ватанга, Қўқон шаҳрига ва жамоага бўлган меҳри акс этган. 

Логотипдаги “Kokand”  “1912”  “football club” ёзувлари, жамоа номини англатиш билан бирга, 1912 йилда Қўқон шаҳрида ўзбекистондаги илк футбол жамоаси тузилганлигини, Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани эканлигини ҳам билдиради. Логотип марказида эса дунё ҳунармандларининг маркази бўлган Қўқон шаҳрининг рамзи бўлган Худоёрхон ўрдаси жойлаштирилган. 

Бундан буён “Қўқон-1912” жамоасига тегишли барча расмий ҳужжатларда, жамоа либосларида, тижорат-реклама ишларида янги логотипдан фойдаланилади", - дейилади клуб хабарида.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика