Latest news

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

"Қўқон-1912" клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди News

"Қўқон-1912" клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

Фарғона шаҳрида “Қўқон-1912” жамоасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда жамоа раҳбарияти, мураббйилар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишни “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов олиб борди. Кун тартибидан ўрин олган масала Олмалиқда бўлиб ўтган ўйин таҳлилига бағишланди. Жамоанинг мазкур баҳсда суст ҳаракат қилиши ва ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учрагани клуб раҳбарияти ҳамда мухлисларини ранжитди.

"Бу мағлубиятда барчанинг бирдек айби бор. Жамоанинг ҳамма аъзоси ўзига белгиланган вазифани юракдан чиқариб бажармаса , кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Биз бир оила бўлиб жипслашишимиз , бир ёқадан бош чиқариб ишлаб, вилоят раҳбарияти ҳамда мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз керак. Футболчиларимизга нима шароит керак бўлса яратиб беришга тайёрмиз. Энди ўтган ўйинни эсдан чиқариб , олдимизда турган ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз лозим. Бу футбол, унда ҳар ҳил натижалар бўлиб туради. Руҳан тушкунликка тушмасдан, ўзимизга келиб олишимиз керак" - деди жумладан Б Толипов.

Йиғилишда ушбу беллашувда қўпол хатоларга йўл қўйган футболчилар жиддий огоҳлантирилди.

Шунингдек, клубнинг барча ходимларига мавсумнинг қолган қисмида ўзига берилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, жамоа муваффақиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш лозимлиги таъкидланди.

Футболчилар ва мураббйлар штабига ҳали ҳаммасини тузатиш имкони борлиги тушунтириб ўтилди. Кейинги турларда  бўлиб ўтадиган ўйинларда ғалаба қозониш, қўқонлик мухлисларни хурсанд этиш, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш, келгуси ўйинларда ишқибозлар учун ўйнаш кераклиги ҳақида топшириқлар берилди.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика