Latest news

21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  1 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  2 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  4 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  83 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  15 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди News

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди

Иккинчи йиғин бошланганига ҳам бир ҳафтадан ошиқ вақт бўлиб қолди. Бу давр оралиғида жамоамиз аъзолари машғулотларда астойдил тер тукиш билан бирга назорат учрашувида ҳам иштирок этишга улгуришди.

Футболчилари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилаётгани таъкидлаш жоиз. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, сафга яна бир янги ўйинчи келиб қўшилди.  Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтказган Жамшид Ҳасанов таркибга келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан жамоа ўртасида бир йиллик битим имзоланди.

Шунингдек машғулотларга ёшлар таркибидан Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмоновлар ҳам жалб қилинди. Бу эса жамоада ёш футболчиларга бўлган эътибор юқори эканлигидан далолат беради.


Жавоҳир Сидиқов саломатлигини тиклаб машғулотларга астойдил киришди.

Айтганча, жамоа Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. Отабек Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилди. Кетишидан олдин Отабек Зокиров жамоа раҳбариятига ва мухлисларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор қилишимизни илтимос қилди.

Биз ҳам ўз навбатида Отабек Зокировнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.



Шунингдек, Жамоа навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" 8 январь куни биринчи ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика