Latest news

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  28 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди News

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди

Кексалар ва беморлар холидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш, ўзбек халқига хос урф-одатлардан биридир.

Бугун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоасининг барча футболчилари ҳамда мураббийлар штаби, Қўқондаги "Мурувваат уйи"га ташриф буюришди.

Ташрифдан мақсад мавсум старти олдидан мурувват уйида яшовчиларнинг холидан хабар олиб, ўксик кўнгилларига малҳам бўлиш ҳамда уларни футбол учрашувларига таклиф қилиш эди.
Футболчиларнинг ташрифи, уларнинг берган кичик совғалари "Мурувват уйи"да яшовчи инсонларни шу қадар қувонтирдики, буни кўрган ҳар бир инсон таъсирланади.

Учрашув чоғида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, футболчи Суҳроб Бердиевлар сўз олиб бундай учрашувлар давомли бўлишига умид билдирдилар. Жамоа аъзолари мурувват уйидагиларни "Марказий" стадионидаги ўйинларга таклиф қилишди. Мурувват уйида ҳам кўплаб футбол ихлосмандалари борлиги бизни қувонтирди. Улар ўзлари ёқтирган футболчилар билан дилдан суҳбат қуриб, бирга эсдалик учун суратларга тушишди.

"Мурувват уйи"да яшовчи ёши улуғ инсонлар футболчиларга бошланаётган мавсумда омад тилаб дуо қилишди. Футболчилар бу масканга яна келишни ният қилиб қайтишди.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика