Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  108 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларини бошлади. Таркибда янгилар бор News

“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларини бошлади. Таркибда янгилар бор

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси 2021 йилги футбол мавсуми учун тайёргарликни бошлади.

Жамоа аъзолари кечадан Қўқон шаҳрида йиғилишди. Гарчи кеча жамоанинг барча аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишмаган бўлсада, мураббийлар дастлабки машғулотни ўтказишди.Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтган машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган ҳужумчи, собиқ “Машъал” жамоаси аъзоси Мўмин Мелиев ҳамда ўтган мавсумни “Андижон” жамоасида ўтказган Фарҳод Бекмуродовлар қўшилишган. Шунингдек жамоа сафида ўтган мавсумни “Турон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Шоҳруҳ  Холматов, Андижонда тўп тепган Азамат Исроилов ва дарвозабон Элдор Адҳамовлар машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Жамоанинг айрим футболчилари бугун Қўқонга етиб келишади. “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчилари Мурод Холмуҳаммедов , Александр Мерзляков , Қувондиқ Рўзиев ва Шоҳназар Норбековлар эса бош мураббийнинг рухсатига кўра  бироз кечроқ жамоа ихтиёрига етиб келишади. Суҳроб Бердиев ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар эса даволаниш жараёнларини давом эттиришмоқда.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика