Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Қўқон-1912" ҳам йиғинни бошлади News

"Қўқон-1912" ҳам йиғинни бошлади

Олий лига дебютанти кечадан янги мавсумга тайёргарликнинг илк босқичини бошлади.
Жамоа аъзолари тушликдан сўнг Қўқонда  йиғилди. Айтиш лозимки, футболчилар ушбу йиғин давомида Данғара туманидаги "Бовлинг" меҳмонхонасида истиқомат қилишадиган бўлди.

Бош мураббий Рустам Абдуллаев таътилдан қайтган футболчиларга ортиқча юклама бермади ва биринчи кун машғулоти асосан югуриш билан ўтказилди. Янги йилга қадар асосан тикланиш машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жорий мавсум қўқонликларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Дониёр Усмонов ҳозирча таркибга қайтмади. 20 ёшли ҳужумчи ҳуқуқий жиҳатдан Тошкентнинг "Локомотив" клубига тегишли бўлгани учун ҳам унинг келгуси тақдири ҳозирча сўроқ остида турибди. Таркибга янги келиб қўшилганлардан Иззат Ғаниев ва Сардор Қулматовни айтиш мумкин. Якунланган мавсумда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган ушбу футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Селекция жараёни давом этади. Шу боис яқин кунлар давомида янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика