Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Қўқон-1912” фахрийлари бош соврин соҳиби News

“Қўқон-1912” фахрийлари бош соврин соҳиби

Фарғонада фархийлар ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобақаси якунига етди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят мини-футбол ассосиацияси ва “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ўнта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди.

Ҳаваскор футболчилар ташаббуслари билан ўтказилган  ушбу турнирда 40 ёшдан ошган фахрий футболчилар қатнашишди.

Ўйинлар 10 сентябрь куни бошланиб, ҳар якшанба кунлари “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖга қарашли сўнъий майдонда бўлиб ўтди.

Кеча мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Дастлаб ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финал баҳсларида майдонга тушишди.

Биринчи ярим финалда “Қўқон-1912” жамоаси “Бурвестник” жамоасига қарши кураш олиб борди. Ўйинда ташаббусга эга бўлган “Қўқон-1912” фахрийлари 6:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Иккинчи финалчи номи – “Жиллет”-“Қува” фахрийлари ўртасидаги беллашувда маълум бўлди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда “Жиллет” футболчилари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учинчи ўрин учун бўлган учрашувда ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар – “Қува” ва “Бурвестник” майдонга тушишди. Ушбу беллашувда қуваликлар рақибларини 10:6 ҳисобида доғда қолдиришди.

“Қўқон-1912” – “Жиллет”  ўртасидаги финал учрашуви ҳам муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди. Мусобақада юқори даражада ўтказган бу икки жамоанинг ўйини мухлисларда ҳам яхши таассурот қолдирди. Финалда эса “Қўқон-1912” жамоаси 5:1 ҳисобда зафар қучди ва бош совринга эга бўлди.

Мусобақа якунида барча иштирокчилар ушбу турнинни ташкил этган ва уни юқори даражада ўтишини таъминлаган “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ходимларига ўз миннатдорчиликларни изҳор этишди.

 



Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Бурвестник” – 6:1

“Жиллет” – “Қува” – 5:2

3-ўрин учун

“Қува” – “Бурвестник” – 10:6

Финал

“Қўқон-1912” – “Жиллет” – 5:1.


Аброр ДЕҲҚОНОВ

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика