"Қўқон-1912": Эртага Тошкент йиғини якунига етади
20 jan 2016 08:40
News
"Қўқон-1912": Эртага Тошкент йиғини якунига етади
Кеча "Қўқон-1912" футболчилари тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишди.
Бугун Тошкентдаги сўнгги машғулотлар ўтказилади. Эртага “Сўғдиёна”га қарши кечадиган назорат учрашувидан кейин иккинчи йиғин якунига етади. Таркибда ўзгаришлар йўқ.
“Сўғдиёна” биз учун ноқулай рақиб саналади. Ўтган йили ўтказилган тўртта учрашувнинг барчасида жиззахликларнинг қўли баланд келган.
Ўйлаймизки, бу йил ушбу нохуш анъана барҳам топади. Бу борада жамоамизга омад тилаб қоламиз.
Айни дамда барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Барча янги мавсумга юқори кайфиятида тайёргарликни давом эттирмоқда.
Шунингдек, кеча жамоамиз вакиллари Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси, ФИФА ва ОФК томонидан тавсия этилган «Ҳалол футболни ҳимоя қилиш» декларациясига имзо чекишди.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
09:33
"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов 0
Comments