Latest news

07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  2 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  10 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  9

"Қўқон-1912": Эртага "Нефтчи" билан ўйнаймиз News

"Қўқон-1912": Эртага "Нефтчи" билан ўйнаймиз

Жамоамизнинг бугунги машғулотлари поёнига етди.

Жамоамизнинг бугунги машғулотлари поёнига етди.

Футболчилар эрталаб жисмоний тайёргарликка мўлжалланган машқларни бажарди. Тренажёр залида кечган машғулотлар 2 соат давом этди. Тушликдан кейин эса “Марказий” стадионда тўп билан шуғулланилди. 

Кучли шамол эсишига қарамай, мухлисларнинг бугунги машғулотларга ҳам ташриф буюрганини эътироф этиш лозим. Улар ҳар бир кунги машғулотни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акромжон Анорқулович  ҳам стадионга ташриф буюриб, машғулотни четдан туриб кузатиб борди. Бу эса футболчи ва стадионга келган ишқибозларни кайфиятини кўтаргани аниқ. 

Машғулотларда жами 24 нафар футболчи иштирок этмоқда. Ҳимоячи Баҳром Юлдашев билан ярим ҳимоячи Нодирбек Қўзибоев бетоблиги сабабли шуғуллана олмаяпти. Таркибни кучайтириш учун бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара олиб борилмоқда. 

Мураббийлар режасига кўра, жамоа эртага Фарғонада “Нефтчи” билан синов-назорат учрашувини ўтказади. Мазкур учрашув "Қиргули"стадионида соат 14:00да бошланишини кўзда тутилган. 

Ўйиндан сўнг бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика