Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3

"Қўқон-1912": "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик қизғин News

"Қўқон-1912": "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик қизғин

Келаётган шанба оқшомида "Қўқон-1912" жамоаси учун жорий мавсумдаги расмий ўйинлар бошланади.
"Қўқон-1912" шу куни Самарқандда "Динамо" билан куч синашади. Айни дамда клуб аъзолари бўлажак баҳсга Қўқонда тайёргарлик кўрмоқда. Янги мавсум бошланиши арафасида яхши ният ила, кеча Қўқондаги "Марказий" стадионда қўй сўйиб, бугун ҳатми-қуръон тиловат қилинди. Бу урф-одат ўзбек футболига бегона эмас. Кўплаб жамоа футболчилари шу каби тадбирларда мавсумни жароҳатларсиз ўтказишни ният қилади, яна кимдир ўз ниятларини ижобат бўлишини яратгандан сўрайди.

Аввал хабар берганимиздек, мавсумлар оралиғида таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни тақдимот маросими бугун ўтказилиши лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур тадбир эртанги кунга қолдирилди. Бу ҳақда кейинроқ сайтимизда батафсил тўхталамиз.

"Динамо"га қарши баҳс олдидан мураббийларни ташвишга солаётган жиҳати бу - Баҳодир Акрамов ва Игорь Голбаннинг жарохатга йўлиққани бўлиб турибди. Шунингдек ҳимоячи Шохруҳ Холматовда ҳам жарохат мавжуд. Мазкур футболчилар катта эхтимол билан Самарқанддаги баҳсни ўтказиб юборади.

Қолган ўйинчиларда ҳеч қандай муаммо йўқ ва уларнинг бариси юқори кайфиятда бўлажак баҳсга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" - "Қўқон-1912" баҳси 14 март, шанба куни соат 16:00да бошланади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика