Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  1 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

“Қўқон-1912” – “Бухоро” превью News

“Қўқон-1912” – “Бухоро” превью

26 май куни Қўқонда Олий лига 12-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 44:31, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 38, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Қўқонда ўтган учрашувлар
09.04. 2016
Қўқон 1912  – Бухоро – 0:1

02.05.2015
Қўқон 1912  – Бухоро – 2:1

23.06.2003
Қўқон 1912  – Бухоро – 1:0

21.09.2002
Қўқон 1912 – Бухоро  – 1:0

05.11.2000
Темирйўлчи – Бухоро – 1:6

18.09.1999
Темирйўлчи – Бухоро – 4:1

06.11.1998
Темирйўлчи  – Бухоро – 3:1

01.10.1995
Темирйулчи – Нурафшон – 3:0 *

25.09.1994
Темирйўлчи – Нурафшон – 1:0

18.09.1993
Темирйўлчи – Нурафшон – 4:0 (2:0)

10.05.1992
Темирйўлчи – Нурафшон – 1:1 (0:1)


Факт: Қўқонда ўтказилган ўйинларнинг 8 тасида “Қўқон-1912” жамоаси ғалаба қозонган. Битта ўйин дуранг натижа билан якунланган.

Ҳакамлар
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 12-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 26 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Айтганча, ўтган йили Қўқонда ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳам Ҳасан Рўзиев ҳакамлигида ўтган.

Яна бир маълумот бундан бир ой олдин Ғузорда ўтказилган “Шўртан”га қарши кечган учрашувни айнан Ҳасан Рўзиев бошқарган.

Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги бешта учрашувда ишлаган.

Олий лига
12-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Бошланиш вақтлари
Жума куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 18:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин соат 17:00да старт олади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика