Latest news

00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 00:04Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  5 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  10 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  7 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  9 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0

"Қўқон-1912" бугун яна Тошкентга йўл олди News

"Қўқон-1912" бугун яна Тошкентга йўл олди

Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйган "Қўқон-1912" тайёргарликни янада кучайтирмоқда.
Бош мураббий Тоҳир Кападзенинг "СА"га хабар беришича жамоа бугун навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Тошкентга жўнаб кетади. Мазкур йиғин чоғида асосий эътибор синов-назорат ўйинларини ўтказишга қаратилади. Қайсидир маънода буни ҳал қилувчи йиғин дейиш мумкин. Чунки ўртоқлик ўйинларидан кейин мураббийлар штаби чизиқлар бўйича камчиликлар устида ўзгариш қилиши ҳам мумкин. Спарринг-рақиб сифатида "Обод", "Оқ-тепа", "NBU-Осиё", "Шўртан" сингари биринчи лиганинг етакчи жамоалари танланган. Жамоа пойтахтда 18 март кунга қадар бўлишни режалаштирган.

Таркибдаги ўзгаришлар тўхталадиган бўлсак, бугун бошланадиган навбатдаги йиғинга Нодир Қўзибоев келиши кутилмоқда. Агарда футболчи "Истиқлол" билан айрим масалаларда келиша олса, бу йилги мавсумни "Қўқон-1912"да ўтказиши аниқ.  Шунингдек охирги йилларда "Андижон" учун ўйнаб келаётган Акмал Жўрабоевни ҳам мурнаббийлар штаби синовдан ўтказиш ниятида. Жўрабоев билан қўқонликлар ҳужум чизиғидаги рақобатни янада кучайтирмоқчи.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика