Latest news

22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  3 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  29 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11

"Қўқон-1912": Бош мураббий ҳақида News

"Қўқон-1912": Бош мураббий ҳақида

Аввал ваъда берганимиздек, “Қўқон-1912” жамоасининг янги бош мураббийи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Мурод Исмоилов номи футбол ишқибозларига яхши таниш. У футболчилик фаолиятида ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган. «Автомобилчи» (собиқ Тўмирйўлчи), «Нефтчи», «Атласчи» «Шаҳрихончи», «Насаф» ва «Цементчи» жамоалари сафида олий ва биринчи лига учрашувларида майдонга тушган.

Футболчилик фаолиятига якун ясагач, 46 ёшли мутахассис «Пахтакор» футбол академиясида иш бошлаган. 2006 йил «шерлар» тизимида фаолият юритишга киришди. Академияда муваффақиятли ишлагач, уни жамоа ўринбосарлар таркиби мураббийлар штабида иш юритишга таклиф қилишди. Маълум вақт мобайнида ўринбосарларга ўзи бошчилик ҳам қилган. 2010 йил эса уни Миодраг Радулович штабида иш юритиши ҳақида қарор қабул қилинди. Натижада Исмоилов европалик мутахассис билан бирга иш олиб бориб, ундан турли керакли жиҳатларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлди. Радулович кетгач, энди Ҳайдаров штабида ишлашда давом этди. 2011 йил эса у Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида Мексикадаги Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борди. Шунингдек, Аҳмаджон Мусаев бошчилик қилаётган ёшлар терма жамоаси штабидан ҳам ўрин эгаллаганди. Лекин «Пахтакор»даги фаолияти туфайли кейинчалик ёшлар термаси йиғинларида қатнаша олмади. 2012 йилги мавсум бошида сербиялик Деян Журжевичга ёрдамчи мураббий вазифасини бажарди. Лекин хорижлик мураббийга жавоб берилгач, клуб раҳбарияти Исмоиловни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилди. Ёш мутахассис эса бу ишончни йўққа чиқармади ва ундан унумли фойдаланди. Натижада 2013 йилги мавсумни Мурод Музаффарович тўлақонли бош мураббий сифатида бошлади. “Пахтакор”даги бир йиллик фаолиятидан кейин унга 2014 йилда “Нефтчи”дан таклиф тушди. Фарғонанинг бош жамоасида ишлашни ихтиёр этган Исмоилов “Нефтчи”да 2 мавсум фаолият юритди. У охирги йилларда ўсиб келаётган умидли мутахассислардан бири ҳисобланади. Академия тизимидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган мураббий бу ёғига ўз услубига содиқ қолган ҳолда ёшларга жиддий эътибор беришни ёқтиради.

Айтганча,  Мурод Исмоилов 2011 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида ҳам «Пахтакор»га устозлик қилганди. Ўшанда ҳам мутахассис бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Энди у “Қўқон-1912” равнақи учун тер тўкади.

Бизнинг маълумот:
Муроджон Исмоилов
1969 йил 4 январь куни туғилган.
Ўйнган жамоалари: «Автомобилчи» (собиқ Тўмирйўлчи), «Нефтчи», «Атласчи» «Шаҳрихончи», «Насаф» ва «Цементчи».
Мурббий сифатида эришган ютуқлари:
2011 йил: Ўзбекистон кубоги соҳиби.
2012 йил: Ўзбекистон чемпиони.
2015 йил апрель ойида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ва “Championat.Asia” ҳамкорлигида ўтказилган сўровномада ойнинг энг яхши мураббийи.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика