Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Қўқон-1912": Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз News

"Қўқон-1912": Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз

Tags :  Қўқон-1912
Бугун «Қўқон-1912» клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Адилович Толиповнинг туғилган куни.

Қўқон футболининг фидойи инсонларидан бири бугун ўзининг 54 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” стадион ходимлари, қўқонлик минглаб мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. Сиҳат-саломатлик, бахт ва омад сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

 Кишининг ҳаваси келади…

“Қўқон-1912” жамоасида ташкил этилган ишлар кўпчиликнинг ҳавасини келтирмоқда. Ҳаракатлар шу зайлда давом этса, клуб яқин беш йил ичида мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бирига айланиши, шубҳасиз. Бу ютуқлар замирида барча ишларга бош-қош бўлиб турган ташаббускор инсон, «Қўқон-1912» клуби вице-президенти Бахтиёржон ака Толиповнинг ҳиссаси беқиёс. Бу кишининг саъй-ҳаракатлари эвазига “Қўқон-1912” клуби бугунги даражасига етди. Лекин ҳали олдинда қилинадиган ишлар бир талай.

Беш йиллик дастур

«Қўқон-1912» олий лигага чиққанидан сўнг беш йилга мўлжалланган ривожланиш дастури тузиб чиқилган. Энг аввало клуб инфратузилмасини ривожлантириш бош мақсад қилиб олинган. Бугунги кунда ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаб келаётган олий лигадаги ягона клуб айнан “Қўқон-1912” жамоаси саналади. 2019 йилга бориб жамоа Осиё миқёсидаги турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.

Чексиз муҳаббат

“Қўқон-1912”нинг олдинги салоҳиятини тиклашга киришган Бахтиёржон ака бугун ўзларининг 54 ёшларини қарши олишмоқда.

Футболга бўлган чексиз меҳр туфайли бир неча йилдан бери шу соҳанинг ривожланиши учун тинмай меҳнат қилаётган Бахтиёржон аканинг эзгу ишларида омад тилаб қоламиз. Зеро, бундай фидойи инсонлар сабаб Ўзбекистонда футбол кун сайин ривож топиб бормоқда.

Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин, Бахтиёржон ака!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика