Latest news

08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  0 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  155 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  3 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97

"Қўқон-1912" - АГМК. Ўзаро ўйинлар тарихидан News

"Қўқон-1912" - АГМК. Ўзаро ўйинлар тарихидан

Coca Cola Суперлигаси 24-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашуви 23 ноябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 11 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Олтита учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 19-14 рақиб фойдасига. Ўзаро учрашувларда "Қўқон-1912" 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 20 очко мавжуд.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
03.10. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
18. 07. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 3:0
25.11.2017 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
22.11. 2016 Қўқон -1912 – АГМК – 2:1
26.08.2015 Қўқон – 1912 – АГМК – 0:1

Факт: Қўқонда ўтказилган учрашувларда бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.


Ҳакамлар
23-24 ноябрь кунлари Coca-Cola Суперлигасида 24-тур баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “АГМК” учрашувида қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боришади.

Coca-Cola Суперлигаси.
24-тур
23 ноябрь, шанба
“Қўқон-1912” – АГМК
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шоҳрух Саид.

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – АГМК учрашуви, шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” марказий ўйингоҳда соат 14:30 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 24-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионда соат 14:00да бошланади.


Kokand-1912

Kuvondik Ruziev - 90'

Superliga. Round 24

23/11/2019, 14:30

3
:
1
Finished

OKMK

Zafar Palvanov - 27', Mirjamol Kasimov - 30', Элгужа Григалашвили - 69'

45'
90'
90'  Kuvondik Ruziev
27'  Zafar Palvanov
30'  Mirjamol Kasimov
69'  Элгужа Григалашвили

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика