Latest news

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  11 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  1 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

"Қўқон-1912": Абдуқодиров, Юлдашев, Лепасович кетди, Ильин келди News

"Қўқон-1912": Абдуқодиров, Юлдашев, Лепасович кетди, Ильин келди

Маълумки, “Қўқон-1912” клуби янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда.
Пойтахтдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси жамоанинг вақтинчалик қароргоҳи вазифасини ўтаб бермоқда. Раҳбарият жамоа учун барча шароитларни яратиб берган. Ўз навбатида мураббийлар штаби ҳам курашчан жамоа шакллантириш мақсадида ишламоқда.

Хабарингиз бўлса керак, “Қўқон-1912” анънавий тарзда ўтказилиб келинадиган ПФЛ Кубоги турнирида иштирок этмоқда. Тақвимга кўра, бугун жамоа ўрин олган “В” гуруҳида учрашув ўтказилмади. Эртага жамоалар 3-тур баҳсини ўтказади. Хусусан қўқонликлар гуруҳ пешқадами бўлиб турган “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўйнайди. Ушбу ўйин Чилонзордаги сунъий-қопламали майдонда, соат 12:30да бошланиши кўзда тутилган. Ўз олдига ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни вазифа қилиб қўйган “Қўқон-1912” табиийки ушбу турнирда ҳам ижобий натижа қайд этиш учун курашмоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бунгача жамоа ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этган ҳимоячи Баҳром Юлдашев ва ҳужумчи Абдулатиф Абдуқодиров куни-кеча клуб лагерини тарк этди. Шунингдек маълум муддат жамоада кўрикда бўлган легионер ҳужумчи Александр Лепасович ҳам эндиликда ўзига бошқа жамоа топадиган бўлди.

Бунгача "Машъал", "Қизилқум" ва "Бухоро" каби жамоаларда ўйнаган ҳимоячи Илья Ильин бугунги кунда "Қўқон-1912" кўригида булиб турибди. Агарда унинг ҳатти-харакатлари мураббийларга маъқул келса, шартнома имзоланади.

Таркибни янада кучайтириш ва чемпионат стартига қадар ҳужумкор ўйинни шакллантириш борасида мураббийлар штаби шуғулланмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби сафида ўйнаган ва тажрибали футболчи билан музокара ўтказилмоқда. Агарда ҳар икки томон қониқарли келишувга эриша олса, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. Селекция ишлари мавсум стартига қадар давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика