Latest news

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  5 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  2 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  52 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  6 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  41 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!" News

"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"

БАА бош мураббийи Хорхе Луис Пинто атиги беш ойлик фаолиятдан сўнг терма жамоа билан хайрлашди.

Араб давлатлари учун бош мураббийни алмаштириш чўт эмас. Улар хоҳласа битта мағлубиятдан кейиноқ мураббийни ишдан олиб ташлайдилар. Бу анчадан бери рўй бериб келаётган ҳолат ва барчамиз оддий қарашга ўрганиб қолганмиз.

Қизиғи шундаки, Хорхе Пинто БАА терма жамоасида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказишга улгурмади. Унинг қўл остида амирлик футболчилари учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди: Ўзбекистон ва Баҳрайндан мағлубиятга учраб, Тожикистон мағлуб этилди. Шундай қилиб БАА терма жамоасида йил бошидан бери иккинчи бор мураббий истеъфоси кузатилди. Аввалроқ сербиялик мутахассис Иван Йованович биронта беллашув ўтказмасдан истеъфога чиқарилганди.

Фактлар шуни кўрсатяптики, Хорхе Пинто БАА миллий терма жамоаси ташкил топган йил - 1972дан бери бош жамоада ишлаган 38-мураббий экан. Бу мураббий терма жамоадаги вазиятни ўзгартириш мақсадида таклиф этилганди. Чунки амирликлар ЖЧ-2022 саралаш босқичида кўнгилдагидек иштирок эта олишмаяпти. Албатта, ўртоқлик ўйинлари мураббийнинг ҳақиқий кучини кўрсатмайди, лекин БАА футбол ассоциациясини ҳатто ўртоқликдаги натижа ҳам қониқтирмади.

БАА терма жамоасида бирмунча узоқ ишлаган мураббий Маҳди Али бўлди. Унинг қўл остида терма жамоа 5 йил (2012 - 2017) ўйнади. Бу вақт ичида БАА термаси 2013 йил Кўрфаз Кубогида зафар қучди ва Осиё Кубоги-2015да ярим финалга қадар етиб борди. Маҳди Алидан сўнг мураббийларни қўлқопдек алмаштириш бошланди, терма жамоада кимлар ишлаб кетмади дейсиз: Эдуардо Баузо, Альберто Заккерони, Берт ван Марвийк, Иван Йованович ва Хорхе Пинто. Кўриниб турибдики, деярли ҳар йили терма жамоада мураббий ўзгарган.

Бош мураббийни алмаштириш бўйича БААдан қолишмайдиган ана бир араб жамоаси бу - Саудия Арабистони. Саудия Арабистони миллий термаси ташкил топганига 69 йил бўлди ва шу пайтгача 29 нафар мутахассис ишлаб кетди. Бу жамоа икки бор - 1984 ва 1988 йилларда Осиё чемпиони бўлган, шунингдек беш марта жаҳон чемпионатида қатнашган. Лекин саудияликлар учун ҳам мураббийни ўзгартириш хамирдан қил суғиргандек гап.

Энди қаранг, солиштириш учун Германия терма жамоасида 1970 йилдан бери фақат 8 нафар мураббий ишлабди, холос. Шундай бўлдики, терма жамоани охирги 14 йилдан буён фақат бир мураббий Йоахим Лёв бошқариб келяпти. Қойил қолса арзийди. Ўртача ҳисобда Германия футбол федерацияси ҳар 6 йилда мураббийни ўзгартирар экан. Ҳа, бу ўринда немиз механизмига тан бермай иложимиз йўқ.

Италия терма жамоасида охирги 50 йилда 16 мураббий иш олиб борди. 50 йил ичида итальянлар икки бор жаҳон чемпиони бўлишди. Аргентина терма жамоасида 1974 йилдан 1990 йилгача фақат икки нафар мураббий ишлаган: Сезар Луис Менотти ва Карлос Билардо. Ҳар икки мутахассис 8 йилдан ишлади ва иккаласи ҳам жаҳон чемпионатида зафар қучди.

БАА терма жамоасининг навбатдаги бош мураббийи ким бўлади? Номзодлар орасида "Шаржа" клуби устози Абдулазиз Ал Анбари ва "Ал Жазира" мураббийи Марсел Кейзер қаралмоқда. Агар янги келадиган мураббий Паррейра, Загалло ёки Маҳди Алига ҳавас қилса, бирмунча узоқ ишлайди. Лекин янгисини ҳам яқинда истеъфога чиққан Пинто каби терма жамоа тарихидан "изсиз" ўчиб кетиш кутиб турган бўлиши мумкин. Хуллас БАА ва Саудия Арабистонига иш излаб борган мураббийни нима кутаётганини ҳеч ким аниқ айта олмайди.

Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистон терма жамоасини шу пайтгача нечта мураббий бошқарган? Шуни айтишимиз мумкин, 1992 йилдан то ҳозиргача миллатимиз бош жамоасида 20 нафардан ортиқ мураббий ишлашга улгурди. 

Яна бир маълумот: агар Германия терма жамоасини 2006 йилдан бери фақат Лёв бошқариб келаётган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасида 2006 йилдан буёғига ишлаган мураббийлар кетма-кетлиги шундай кўриниш олган: Валерий Непомняший - Рауф Инилеев - Миржалол Қосимов - Вадим Абрамов - Миржалол Қосимов - Самвел Бабаян - Рўзиқул Бердиев - Тимур Кападзе - Эктор Купер - Вадим Абрамов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика