Latest news

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  17 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

“Қизлар нима дейди?” – Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви олдидан ўзгача тадбир ўтказилди News

“Қизлар нима дейди?” – Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви олдидан ўзгача тадбир ўтказилди

Биласиз, 12 апрель куни пойтахтимиздаги “Жар” стадионида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони “Бунёдкор-W” ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳибалари “Севинч” жамоаси футболчи қизлари ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа устозлари ва футболчи қизлари иштирокида ўйинолди тадбир бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги “Эски шаҳар” савдо марказида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, ОАВ вакиллари, мухлислар иштирок этишди.

Даставвал ҳар икки жамоа футболчи қизлари савдо мажмуасига ташриф буюриб, тадбир бошида Суперкубок олдида фотосуратга тушишди. Сўнгра ўйинолди тадбир ўтказилди. Уни ўзбек футболи фахрийси, миллий спорт журналистикамиз дарғаси Ахбор Имомхўжаев очиб берди.



Кейин эса ҳар икки жамоа футболчи қизлари ўзларининг ўйинолди таассуротлари билан бўлишишди. Қизларнинг аксарияти эртанги баҳс жуда қизиқарли ва шиддатли тарзда кечишига шубха қилишмаётганини, мамлакат Суперкубогига эга чиқишни жуда ҳам исташларини таъкидлашди. “Бунёдкор-W” жамоаси устози ҳам, “Севинч” клуби бош мураббийи ҳам Суперкубок учрашуви ўзгача аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, эртанги ўйинга шогирдларини яхши тайёрлашга уринишганини қайд этиб ўтишди.

Ўзаро суҳбат тарзида ўтган тадбир давомида қатор ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Лекин ўзаро савол жавобларда футболчи қизларга журналистлар ҳам, футбол мухлислари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Қизлар эса мароқ билан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида эса футбол ишқибозлари ҳам Суперкубок олдида фотосуратга тушиш имкониятига эга бўлишди.



Энг муҳими – барча йиғилганлар Профессионал футбол лигаси томонидан аёллар футболига ҳам юқори эътибор қаратилиб, бундай тадбирлар ташкил этилаётганидан мамнунлигини изҳор этишди.

Таъкидлаб ўтамиз, Туркиянинг KOC Elektrik компанияси бош ҳомийлигида ўтадиган Суперкубок баҳси эса 12 апрель куни соат 16:00да “Жар” стадионида бошланади.

Ўйинда ҳам барчани кутиб қоламиз!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика