Latest news

17:46Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Қизиқ факт. Рўзиқул Бердиев "Нефтчи"га мағлуб бўлмай келмоқда News

Қизиқ факт. Рўзиқул Бердиев "Нефтчи"га мағлуб бўлмай келмоқда

Рўзиқул Бердиев ўзининг мураббийлик фаолиятида ҳозирча Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига ютқазгани йўқ.


Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан жами олти маротаба куч синашди. Шуларнинг бештасида "Насаф" ғалаба қозонган бўлса, битта ўйинда дуранг қайд этилган.

Икки мавсумдан буён (2014, 2015) Рўзиқул Бердиев жамоаси "Нефтчи"ни ҳам сафарда, ҳам уйда мағлуб этиб келмоқда. Бердиев "Насаф"га бошчилик қилаётган кейинги бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган: 8:2.

Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев 2013 йилдан буён "Насаф" бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

Шунингдек, Рўзиқул Бердиев 2012 йилда ҳам жамоа рулига ўтирган эди. Бироқ мураббий Олий лиганинг 9-туридан сўнг истеъфога чиққани сабабли, ўша йилдаги "Нефтчи"га қарши баҳсларда Усмон Тошев жамоани бошлаб тушганди. Бердиевнинг истеъфосига сабаб сифатида ўша мавсумдаги ОЧЛда қайд этилган натижа кўрсатилганди. Рўзиқул Бердиев 2012 йилда олий лигада бирорта мағлубиятга учрамасдан истеъфога чиқарилганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика