“Қизилқум”нинг сафардаги мағлубиятлари сони 10тага етди
30 sep 2013 17:24
News

“Қизилқум”нинг сафардаги мағлубиятлари сони 10тага етди
Зарафшоннинг “Қизилқум” клуби ўтган турни Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўтказиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Юрий Лукин шогирдлари сафарда кечган 10-ўйинда ҳам мағлуб бўлишди. “Қизилқум” бу мавсум сафарда очко ололмаган ягона клуб бўлиб турибди.
Ўтган мавсумда клуб сафардаги 13та ўйиндан 8 очко жамғарган эди (2та ғалаба, 2та дуранг ва 9та мағлубият).
Зарафшон клуби охирги марта сафарда ўтган йил 25 июнь куни “Локомотив”ни мағлуб этганди (1:0). Шундан сўнг сафарда бўлиб ўтган 16та ўйинда “Қизилқум” 16 марта мағлуб бўлди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments