Latest news

23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  28 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  13 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1

"Қизилқум"даги инқироз сабаблари ёхуд жамоани қутқарадиган одам ким? News

"Қизилқум"даги инқироз сабаблари ёхуд жамоани қутқарадиган одам ким?

Очиғи сўнгги йилларда бунчалик кучсиз "Қизилқум"ни кўрмагандим.

Қайсидир маънода жамоада ҳақиқий инқироз бошланган кўринади. Гап молиявий ёки моддий томонлама эмас, жамоа ҳақида кетмоқда. Сабабсиз оқибат бўлмас, деган ҳикматли жумла рост бўлса, "Қизилқум"нинг бугунги ҳолатга келиб қолиши ҳам бир нечта омилларга боғлиқ. 

OKMK

Sanjar Tursunov - 23', Shohruh Gadoev - 51', Hurshid Giyasov - 81', Ruben Sanchez - 90'

Superliga. Round 9

08/05/2023, 19:00

0
:
4
Finished

Qizilqum

45'
90'
23'  Sanjar Tursunov
51'  Shohruh Gadoev
51'  Siavash Haghnazari
74'  Sanjar Tursunov (Mirjamol Kasimov)
74'  Абдулла Абдуллаев (Oybek Rustamov)
74'  Martin Boakye (Mirjakhon Mirakhmadov)
81'  Hurshid Giyasov
85'  Siavash Haghnazari (Ruben Sanchez)
89'  Shohruh Gadoev (Muhammadanas Hasanov)
90'  Ruben Sanchez
90'  Mirjamol Kasimov
56'  Islom Toshpulatov
64'  Ойбек Нурматов (Diyor Rahmatilloev)
70'  Alisher Sanaev
71'  Sherali Juraev (Davron Anvarov)
78'  Alisher Sanaev (Humoyun Abdualiev)
78'  Victor Mbaoma (Jasur Xolturayev)
80'  Azizbek Usmonov

Таркиб ва селекциядаги сустлик 

Охирги 5 йилликда "Қизилқум"да бу даражада курашувчанлик қобилияти йўқ таркиб йиғилмаганди. Айтмоқчи бўлганим жамоа қишки трансфер ойнасида доим максимал даражада фойдаланиб келган. Легионерлар борасида ҳам клуб деярли адашмас, Элгужа Григалашвили дейсизми, Мате Ватсадземи, Кухианидземи ёки Станиславлевич бир бош баланд эканлигини исботлаган. Ислом Тўхтахўжаевдан тортиб, Темурхўжа Абдухолиқовгача ўйнаб кетди. Бу йил эса клуб ҳаминқадар "Кўрпангга қараб оёқ узат" қабилида йўл тутди. Аслида айб "кўрпада" эмас, унинг эгаларида. "Дўппини" бир четга суриб фикр билдирадиган бўлсак, "Қизилқум"нинг тобора "жарга" қулаб кетаётганига шубҳамиз қолмаяпти. Қутқарувчи ким? Бу ҳақида пастда. 

Асрор Алиқулов 

Ўзбек футболида ўз номига, обрўйига эга мураббий учун Суперлига илк баҳор ҳисобланади. Бунгача Асрор Чориевич Про лигада "Машъал"ни элита сари етаклади, муборакликлар билан миссияни Суперлигада давом эттирмай, қийин аҳволдаги "Шўртан"ни бир неча йил бошқарди. Шахсан ўзим Асрор Алиқуловнинг мураббийлик потенциалига юқори баҳо бериб, бир неча бор жиддий жамоаларда ишлаши тарафдори эканлигимни айтиб келдим. Ўша кун келди, лекин бу паллада "Қизилқум"дан ташқари бошқа жамоалар  "отни қамчилашга улгурганди". "Қизилқум" денгиздаги тўфонда қолиб кетган кичкина кема ҳолига тушиб қолди, гуё.  Ҳаммаси Алиқулов ўзи кутгандек тус олмади. Ҳозир мутахассис ҳаммасини ўйлаб олиши керак. Кейинги ўйинларда бу вазиятдан олиб чиқиб кета олишига ишонадими ёки ёзгача раҳбарият имкон бериб, таркибни кучайтириш учун шароит яратиб берадими? Икки томон бир пиёла чой устида яхшилаб бир қарорга келиб олиши шарт

Жамоада ички муҳит яхши эмасми?

"Қизилқум"да бош мураббий бор, ўз номи билан бош мураббий. Унинг қарори-қарор, айтгани-айтган, дегани-деган бўлиши керак. Кенжабоевнинг бу ҳатти-ҳаракатини Алиқуловга нисбатан ўта ҳурматсизлик сифатида баҳолайман. Дейлик Кепа Аррисабалагага ўхшаб ўзига ишонч билан алмаштиришни бекор қилиб, ўйин давомида нимадир каромат кўрсатганида бошқа гап эди. Кенжабоев майдонда қолди, нима қилди? Айтарли ҳеч нарса. Билишим бўйича бундай ҳолат илк турда ҳам бошқа футболчи билан рўй берган. 

"У футболчининг ўзига боғлиқ. Биз жамоа сифатида унинг ҳаракатини нотўғри деб ҳисоблаймиз. Бу жамоадаги ички низо ва шундай ҳолатлар жамоанинг ўйинига албатта таъсир ўтказади",- дейди Асрор Алиқулов. 

Футболда ички муҳитга кўп нарса боғлиқ. У бевосита майдонда футболчиларнинг ҳаракатида барибир билдириб қўяди. "Қизилқум" бугун ҳимоявий десак, ҳимоячилар ўз ишини қилгани йўқ, қарши ҳужум десак, олдинги чизиқдагиларда нимадир вазият бўлмади. Дарвозага аниқ зарба йўлланганини мен кўрмадим, агар ўтказиб юборган бўлсам, статистика алдамайди. Бир сўз билан айтганда жамоада ичида ҳам, майдонда ҳам тартиб йўқолган. 

"Қизилқум"ни қутқариб қолиши мумкин бўлган инсон ҳақида

Ҳамиджон Актамовни ким қандай талқинда тушунса, тушунаверсин. Лекин айнан ушбу мутахассис "Қизилқум"нинг имижини, селекция жараёнларидаги фаолликларини, чемпионатга қисман бўлса ҳам интрига қўшишини таъминлаб турганди. "Қизилқум"нинг 5-ўринни эгаллашидаги асосий меҳнатни Лазаревич эмас, бевосита Актамов қилган. "Кимдир қилиб меҳнатни, кимдир обрў топади",- дейилгани бежиз эмас. Таркибни айнан Актамов шакллантирганини билсангиз керак. 

Ҳозирда Суперлигада Актамов, Бабаян, Қосимов, Шацких каби номлар истаймизми ёки йўқ чемпионатнинг қизиқарли ўтишига таъсир қилади. Буни номлар дейдилар. Натижалар муваффақиятсиз кўриниш олаверса, Актамовнинг қайтиши янада реалроқ вазиятга айланади. Лекин бу жараён раҳбарият истасагина амалга ошиши мумкин.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика