Latest news

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   17 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

"Қизилқум"да порлаши кутилаётган Суннатулло Абдуллажонов билан суҳбат News

"Қизилқум"да порлаши кутилаётган Суннатулло Абдуллажонов билан суҳбат

Бу сафарги суҳбатдошимиз Про-лига чемпиони, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси, ҳозирда "Қизилқум" жамоасида ҳаракат қилаётган Суннатулло Абдуллажонов бўлади.

Албатта, янги мавсум кашфиётларидан бири бўлиши кутилаётган футболчи билан уюштирилган интервью ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

- Суннатулло, бугунги карантинли кунларда нималар билан бандсиз?

- Ҳозирда карантин сабаб уйдаман. Уйда карантин қоидаларига амал қилиб ўтирибман. Қолаверса жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун мураббийларимиз томонидан берилаётган машғулотларни уй шароитида бажариб келмоқдаман. Ҳозирча менда шу.

- Барчага қизиқ, Суннатулло Абдуллажонов футболчилик фаолиятини қандай бошлаган?

- Менинг ҳам болалигим кўчада тўп тепиш билан ўтган. Кейинчалик отам мени Миробод болалар спорт мактабига берганлар ва айнан у ерда футболнинг биринчи сир асрорларини ўрганганман. Вақт ўтиб, 2008 йил "Бунёдкор" академиясига келдим. У ерда замонавий шароитларда машғулотларда қатнашдим. Ўша пайтда мураббийим Сергей Лушан бўлган. У кишидан кўп нарсаларни ўргандим. 2016 йилдан бошлаб профессионал фаолиятим бошланди. Биринчи «Олмалиқ» жамоасида ёшлар таркибида, бироз ўтгач «НБУ-Осиё» жамасида ва охирида «Андижон» жамоаси таркибида тўп сурдим. Хабарингиз бор, «Андижон» жамоаси билан Про-лига баҳсларида чемпионликни ҳам қўлга киритдим. 2019 йил эса яна севимли жамоам «Бунёдкор»га қайтдим. Бу ерда иккинчи жамоада сардор сифатида жамоадошларимни Про-лига баҳсларида майдонга бошлаб чиқдим. Мавсумнинг иккинчи давраси бошланмасидан аввал менга «Қизилқум» жамоасидан таклиф бўлди ва мен ушбу жамоага келдим. Бу ерда ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозирда бу жамоа жудаям кўп янгиланишлар устида бош қотиришмоқда.


- Жамоангиз мавсумни бундай мағлубиятлар билан бошлашига нима сабаб бўлди дея оласиз?

- Бу мағлубиятларга асосий сабаблардан бири мавсумга тайёргарликни кеч бошлаганимиз бўлди деб ўйлайман. Яна бир сабаб шундаки жамоамиз биласиз, янгиланмоқда. Мураббийлар ва футболчилар ҳаммаси янги. Балки, шу нарса ҳам сабаб бўлгандир. Лекин, мавсум давомида бу мағлубиятлар тасодиф эканлигини биз исботлаймиз ва бунга албатта ишонамиз.

- «Қизилқум» жамоасининг олдига янги мавсумга раҳбарият томонидан аниқ вазифа қўйилганми?

- Ҳа қўйилган. Вазифа кучли олтиликка кириш. Биз ишонамиз ва мақсадимизга ета оламиз.

- Фаолиятингиздаги унутилмас ўйин қайси?

- Албатта, шубҳасиз бу ўтган мавсумда собиқ жамоам «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушиб дарвозага гол урган вазият ёдимдан чиқмайди. Қолаверса, ўшанда стадионда мени отам ҳам кузатганлар ва гол урганимни гувоҳи бўлган. Ҳа яна бир нарса ишонасизми, ўшанда захирадан майдонга тушаётганимда хаёлимда бугун гол ураман деган фикр бор эди. Яъни гол уришимини олдиндан сезгандим.

- Сиз аввалига Про лигада тўп тепдингиз. Ҳозирда Суперлигадасиз, иккала чемпионатнинг савиясини қандай баҳолайсиз? Яна бир нарса сизни Суперлига салобати босмаяптими?

- Тўғри, иккала чемпионатнинг ўзининг салоҳияти бор. Суперлига барибир кучли ҳисобланади. Лекин, Про лигада ҳам кучли футболчилар етарлича топилади. Ҳа кейин менинг «Андижон» жамоасидаги чемпионлигим ва тўпурарлар қаторида бўлишим, менга ҳозирда Суперлигада ортиқча ҳаяжонларсиз ҳаракат қилишга сабаб бўлмоқда. Яна бир жиҳат мураббийимиз Ҳамиджон Актамовнинг ишончи ҳам менга жудаям катта куч бағишламоқда.

- «Қизилқум» жамоасида ҳозирда асосий бир лидер футболчи деб кимни кўрсатган бўлардингиз?

- Жамоада айнан бир футболчини кўрсатмаган бўлардим. Сабаби бизда ҳаммаси жамоавий ўйинга боғланган. Қолаверса ушбу жиҳат бўйича мураббийларимиз жуда ҳам кўп ишлар олиб бормоқда. Биз бир жамоамиз.

- Ўзбек футболида сиз учун энг яхши тўрт футболчи деб кимни айтган бўлардингиз?

- Биринчиси Игнатий Нестеров, кейин Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов. Бу номлар мен учун футболимизнинг тарихи ва келажаги.

- Ҳозирда Суперлигамизда энг кучли легионер деб эса кимни кўрсата оласиз?

- Албатта, ҳозирда «Пахтакор» жамоасидаги Драган Черанни кўрсатган бўлардим. У айни вақтда чемпионатдаги энг яхши ўйин кўрсатаётган легионер ҳисобланади.

- Суннатулло Абдуллажонов учун футболда пул биринчи ўриндами ёки...

- Мен учун доимо футбол биринчи ўринда бўлган. Ҳозир ёшман менга менимча пул асосий бўлиши керак эмас. Қолаверса пул биринчи бўлган футболчида ишлари орқага тортади деб ўйлайман. Шу сабабдан мен ҳеч қачон пулни биринчи ўринга қуймайман.

- Футболда биринчи олган маошингиз қанча бўлган ва уни нима учун сарфлагансиз?

- Менинг биринчи маошим «Бунёдкор» жамоасида бўлган. Буни яширмайман ўшанда 114 минг сўм олганман ва ҳаммасини ота-онамга берганман. Кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетган.

- Охирги марта ота-онангизга қандай совға олиб бердингиз?

- Отажоним менинг давлатим, онам эса меҳрибоним. Отамга охирги марта яқинда телефон, онамга эса кир ювиш машинасини совға қилдим.

- Совғалар ҳаммаси буюрсин ва яхши кунларда хизмат қилишини тилакдошимиз. Кейинги саволимиз, сиз учун жаҳон футболида энг яхши жамоа қайси бири?

- Мен доимо «Барселона» жамоасига мухлислик қиламан. Чунки, у ерда Лео бор. Мен унинг ўйинларининг мухлисиман ва у менинг кумирим ҳисобланади.


- Нимага бизда «Барселона» жамоасига ўхшаган кучли жамоалар йўқ?

- Биринчидан биз Европа эмас Осиё қитъасида яшаймиз. Кейин ўзингиз биласиз Европа ва Осиё футболида фарқ бор. Европа минтақасида футбол анчагина олдинда бормоқда.

- Шу ўринда яна бир савол, сизга хориждан таклиф бўлганми?

- Ҳозирча бундай таклиф бўлганича йўқ. Лекин, менинг орзуим Европада тўп тепиш ва бунинг учун бор кучимни ишга соламан.

- Суннатулло ёш футболчи бўлишингизга қарамасдан кўплаб жамоаларда тўп тепдингиз. Мана шу жамоалар таркибида сиз учун энг яхши тандем бўла олган футболчи ким?

- Ҳозирда бирга тўп суриб келаётган Салим Мустафоевни алоҳида кўрсатишим мумкин. Сабаби у билан футбол ўйнаш менга жуда ҳам ёқади. Унинг менга оширадиган узатмалари эса мени доимо ҳайратлантирган. Хуллас ушбу футболчи билан доимо кучли тандем ҳосил қилганмиз.

- Сиздан олдинги суҳбатдошимиз Илҳом Юнусовдан сиз учун савол, профессионал фаолиятингизда биринчи голни қайси жамоага ўргансиз?

- Жуда ҳам ўйлантирувчи савол бўлдику (ўйга толиб). Ҳа, эсладим 2013 йил биринчи лигада «Локомотив» ёшларига қарши ўйинда урганман.

- Суннатулло интервьюларингизнинг бирида орзуингиз «Бунёдкор» жамоасида ҳаракат қилиш эканлигини айтгансиз. Ҳозирда эса «Қизилқум» жамоасидасиз, орзулар ўзгардими? Ёки сиздан қачонлардир «буюк қайтиш»ни кўрамизми?

- «Бунёдкор» жамоасида тўп тепиш менимча кўпчилик футболчининг орзуси бўлса керак. Ҳозир эса менинг бор эътиборим «Қизилқум» жамоасида ва ушбу жамоа билан кўплаб ғалабаларга эришмоқчиман. Балки, «Бунёдкор» жамоасида ўйнаш насиб этади деб ўйлайман.

- Сиз учун қайси бир жамоангизни қадрли деб кўрсатган бўлардингиз?

- Иккала жамоани ҳам мен учун ўрни катта бўлган. "Бунёдкор" да кўп нарсаларни ўргандим. "Қизилқум"да эса кўплаб имкониятлар оляпман. Шунинг учун, бу жамоаларнинг иккаласи ҳам мен учун буюк жамоалар ҳисобланади.


Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика