Latest news

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  33 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  14 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

"Қизилқум" жамоаси Латвия чемпионини мағлубиятга учратди News

"Қизилқум" жамоаси Латвия чемпионини мағлубиятга учратди

Шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида охирги синов-назорат учрашувини ўтказди.
Унда кончилар Латвиянинг амалдаги чемпиони — "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари билан куч синашди.

Шу ўринда икки оғиз рақиб жамоа ҳақида.  "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари Латвия миллий чемпионатининг олти ( 2006, 2007, 2008, 2011, 2013, 2014 йиллар) карра чемпиони саналади. Жамоа Европа чемпионлар лигаси учрашувлари қатнашчиси. Таркибида нафақат Латвия, балки Литва, Грузия, Нигерия, Мавритания каби мамлакат футболчилари ҳам тўп суради.

Учрашувда бош мураббий Юрий Лукин энг сара таркибни майдонга туширди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб навоийликлар катта ташаббусга эга бўлишди.

33-дақиқада майдоннинг ўнг қанотидан Феруз Бобоқуловнинг ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатган тўпини Вячеслав Шевченко рақиб дарвозаси тўрига жойлади ва ҳисобни очди — 1:0.

Орадан олти дақиқага ўтгач, украиналик ҳужумчи яна бир бор ўзини кўрсатди. Жарима майдончаси ташқарисидан дарвозадан чамаси ўн саккиз метрлар узоқликдан Вячеслав Шевченко дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга олди — 2:0.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам майдонда шиддатли кураш давом этди. Аммо ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Мазкур ўйинда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов (сардор), Жумаев Ғайрат, Андрей Деркач, Алишер Саноев, Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченко.

Захирадан майдонга тушганлар:  Алишер Холиқов, Асқаржон Муҳиддинов, Жамшид Шоҳназаров, Фаррух Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 18 февралдан бошланган Туркия йиғини доирасида кунига икки маҳалдан машғулотлар уюштирди.

Шунингдек, йиғин доирасида кончилар олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Сиде ва Белек шаҳарчаларида ўтган синов-назорат баҳсларида навоийликлар "Ростов" (Россия), "Карпати" (Украина), "Қайсар" (Қозоғистон), "Оқжетпес" (Қозоғистон), "Локарно" (Швейцария), "Вентспилис" (Латвия) жамоаларига қарши ўйнади. Бу ўйинлар "Қизилқум" жамоасининг янги мавсум арафасида ўз таркибини ва ўйин услубини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз, албатта.

Анталия йиғини 4 мартга қадар давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика