Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  4 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  14 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

"Қизилқум": Ёшларимизнинг мавсумдаги иккинчи ғалабаси News

"Қизилқум": Ёшларимизнинг мавсумдаги иккинчи ғалабаси

Ёшлар лигаси еттинчи тури доирасида “Қизилқум” ёшлари “Бухоро” жамоаси билан куч синашди.

Мавсумнинг дастлабки турида Обид Худоёров шогирдлари “Машъал” вакилларидан устун келишган. Сўнгра қаторасига бешта турда ёш навоийликлар рақибларига имкониятни бой беришган эди. Шу  боис, кўпчилик бу гал ҳам “Қизилқум” ёшларининг ишончли ўйин намойиш этишига шубҳа билан қарашаётганди.

Аммо, ёш кончилар бу гал учрашувни кўтаринки руҳда бир мунча ҳужумкор бошладилар. Бу ўз самарасини бермай қолмади. Гарчи, биринчи бўлимда ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса-да, танаффусдан сўнг мухлислар бир биридан чиройли голларга гувоҳ бўлдилар.

Аввалига Элёржон Акбаров учрашувнинг 48-дақиқасида меҳмонлар посбони билан яккама якка вазиятга чиқиб. Чиройли тарзда дарвозани ишғол этди — 1:0.

Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмасдан бухороликлар жаримадан тўпни ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатилган тўпни Жамолиддин Убайдуллаев боши билан Макосин қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлади — 1:1.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Руслан Искандаров мезбонлар таркибида захирадан майдонга тушди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Руслан жарима тўпини қойилмақом қилиб дарвозага йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.

Қолган дақиқларда ўйин бир мунча асабий руҳда кечди. Ҳар икки жамоа аъзоларида жуда кўплаб вазиятларда қўпол хатти-ҳаракатлар содир этилди. Натижада бир қатор футболчилар бош ҳакам томонидан сариқ карточкалар билан “сийланди”.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар бир қатор голли вазиятлар содир этишди. Жумладан, 90-дақиқада навоийликлар вакили Саиджон Ҳайитов меҳмонлар посбонини доғда қолдириб, ғалабани мустаҳкамлади — 3:1.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси


7-тур, 29 апрель (жума)

“Қизилқум” (Навоий) — “Бухоро” (Бухоро) — 3:1 (0:0)

Навоий шаҳри. “Кимёгар” стадиони

Ҳакамлар:
Жасур Мухторов (Тошкент), Азиз Эргашев, Амал Султонов, Леонид Закутилин (барчаси — Навоий).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин (88. Рустам Ражабов, 88), 29. Саиджон Ҳайитов, 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов (2. Ғайрат Давронов, 89), 13. Бобир Маъмиров (61. Феруз Норов, 46),  15. Хуршид Ҳасанов (34. Ҳусниддин Фазлиддинов, 30), 28. Сардор Жаҳонов, 35. Аҳлиддин Файзиев, 47. Собир Усмонхўжаев (32. Элиёржон Акбаров, 46, 3. Орзу Раззоқов, 82), 45. Нодиржон Камолов, 71. Ғайрат Жумаев (19. Руслан Искандаров, 63).

“БУХОРО”: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 2. Миржалол Жумаев, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Тўлқинжон Раҳмонов, 6. Наримон Ҳасанов, 7. Ислом Холиқов, 8. Шохруҳбек Холматов (19. Жамшид Ҳасанов, 52), 9. Мирфайз Муҳиддинов, 14. Нодиржон Давлатов (10. Нозим Умуров, 46), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 21. Сардор Сулаймонов (77. Азамат Солиев, 70).

Голлар: Элёржон Акбаров (48), Жамолиддин Убайдуллаев (51), Руслан Искандаров (65), Саиджон Ҳайитов (90)

Огоҳлантиришлар: Виктор Григорьев (57), Жамолиддин Убайдуллаев (74), Ҳусниддин Фазлиддинов (74), Руслан Искандаров (79), Элёржон Акбаров (80), Аҳлиддин Файзиев (81), Нодиржон Камолов (85), Жамшид Ҳасанов (89)

 Четлатиш: Наримон Ҳасанов (76).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика