Latest news

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  2 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

"Қизилқум": Ёшларимиз яна муҳим очколарни бой берди News

"Қизилқум": Ёшларимиз яна муҳим очколарни бой берди

Ёшлар лигаси тўққизинчи тур доирасида “Қизилқум” вакиллари “Андижон” жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўтган турда Қаршида дуранг қайд этган Обид Худоёров шогирдларидан бу гал мухлислар ғалаба кутишганди.

Афсуски, навоийлик ёшлар учрашувни муваффақиятсиз бошладилар. Меҳмонлар 13-дақиқадаёқ “Қизилқум” жамоаси посбони Шаҳзод Асатовни ранжитди. Орадан ўн дақиқа ўтгач, мезбонлар ўз жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтада ўйин қоидасини бузишди. Стандарт вазиятни Алишер Абдувоҳидов чиройли тарзда голга айлантириб, ўз ҳисобига “дубл” ёзиб қўйди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ташаббус кўпроқ мезбонлар томонида бўлган бўлса-да, рақиб дарвозасига йўл топа билишмади. Аниқроғи, “Андижон” жамоаси дарвозабони ва ҳимоячилар бехато ҳаракат қилдилар.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

9-тур, 13 май (жума)

«Қизилқум» (Навоий) —«Андижон» (Андижон) — 0:2 (0:2)

Навоий шаҳри. «Кимёгар» стадиони

Ҳакамлар:
Комилжон Расулов (Қарши), Азизжон Эргашев, Амаль Султонов, Акмал Давронов (барчаси — Навоийдан).

Назоратчи: Булат Галеев.

Голлар: Алишер Абдувоҳидов (13, 24)

«ҚИЗИЛҚУМ»: 16. Шаҳзод Асатов, 3. Акмал Рустамов (с), 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов (2. Орзу Раззоқов, 72), 13. Бобур Мамиров (61. Феруз Норов, 84), 28.Сардор Жаҳонов,  29. Достонжон Жўраев (19. Руслан Искандаров, 28), 34. Ҳусниддин Фазлиддинов (15. Хуршид Ҳасанов, 76), 35. Аҳлиддин Файзиев (71. Аббос Рустамов, 81), 45. Нодиржон Камолов, 47. Собир Усмонхўжаев (32. Бобур Жўрақулов, 46).

«АНДИЖОН»: 12. Нодиржон Ашурматов (50. Баракатулло Исроилов, 75), 4. Дилмуроджон Маҳмудов, 3. Аҳрор Ўктамов, 7. Шоҳрух Эргашев, 11. Алишер Абдувоҳидов, 14. Аброрбек Комилов (67. Шоядбек Муллажонов, 65), 18. Салоҳиддин Салоҳиддинов, 28. Фаррух Мирзаев, 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин (55. Турсунбой Ҳусанов, 46), 70. Алишер Шоғуломов (20. Абдумалик Абдуллаев, 55).

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Фазлиддинов (52), Алишер Шоғуломов (54).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика