Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Қизилқум": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади ФОТО News

"Қизилқум": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади ФОТО

Тақвим бўйича дастлабки турда "Қизилқум" жамоаси Жиззахга сафар қилиши керак эди.
Аммо "Сўғдиёна" жамоаси уй учрашувлари ўтадиган стадион мавсумга шай эмаслиги туфайли учрашув Навоийда ўтказиладиган бўлди.

Янги мавсумдан бошлаб "Қизилқум" ёшларига Обид Худоёров мураббийлик қилмоқда. Мухлислар бу мутахассисни ўз вақтида "Зарафшон" (Навоий), "Насаф" (Қарши) жамоаларидаги ҳужумчилик давридан яхши билишади. Охирги йилларда Обид "Қизилқум" жамоасида мураббий Виталий Роговановга ёрдам бераётганди. Амалдаги йилдан бошлаб у мустақил фаолият олиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, "Сўғдиёна" ёшларига қарши кечган баҳс Обид Худоёров учун ўзига хос дебют ўйини бўлди. Учрашувда унинг шогирдлари ҳам ёмон таассурот қолдиришмади.

Тенг курашлар остида кечган ўйинда ягона гол мезбонларга илк ғалабани туҳфа этди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида жиззахлик ёшлар ўз жарима майдончаси ичкарисида ўйин қоидасини бузди. Ҳакам томонидан белгиланган 11-метрлик жарима тўпини Сарваржон Холматов чиройли тарзда дарвоза тўрига жойлади — 1:0.

Учрашув фотогалереяси

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси
1-тур, 2015 йил 13 март (жума)
"Қизилқум" (Навоий) — "Сўғдиёна" (Жиззах) — 1:0 (0:0).
Навоий шаҳри. "Сўғдиёна"  стадиони. 425 томошабин
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов (Бухоро) — 7,8, Евгений Закутилин (Навоий) — 7,9, Леонид Закутилин (Навоий) — 8,2, Нодир Болтаев (Навоий) — 9.
Гол: Сарваржон Холматов (88-пен.).

"ҚИЗИЛҚУМ": 12.Дилшод Ҳамроев, 6.Бобуржон Ўроқов, 14.Олмос Файзиев (52.Виктор Григорьев, 51), 43.Ҳусниддин Фазлиддинов, 44.Саиджон Ҳайитов, 51.Бобуржон Искандаров (11.Маъруф Тиллаев, 46), 57.Нуриддин Раҳматуллаев, 58.Бобур Мамиров (54.Жаҳонгир Исматов, 83), 77.Нодиржон Шаҳобиддинов (48.Шуҳратжон Ражабов, 82), 87.Руслан Санаев (47.Сарваржон Холматов, 46), 90.Алишер Азизов (53.Хуршиджон Йўлдошев, 46).

"СЎҒДИЁНА": 12.Ширинбой Абдуллаев (31.Михаил Спиридонов, 46), 2.Дилмурод Икромов, 4.Бекзод Турсунов (3.Шуҳрат Суярқулов, 65), 5.Алишер Исломов, 6.Зуфар Ортиқов, 7.Санжар Риҳсибоев (14.Шаҳбоз Жўрабеков, 56), 8.Сирож Мелиев, 9.Сардор Қаҳҳоров, 10.Собир Ҳамидов (18.Муқим Тошматов, 46), 11.Нодирбек Ибрагимов, 15.Мўмин Мелиев (17.Ал-Салому Азатов, 78).

Огоҳлантиришлар:  Дилшод Ҳамроев (2), Руслан Санаев (40), Бобур Мамиров (53) — Сардор Қаҳҳоров (29), Собир Ҳамидов (45), Дилмурод Икромов (87).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика