Latest news

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

"Қизилқум": Янги мавсум учун аккредитация бошланди News

"Қизилқум": Янги мавсум учун аккредитация бошланди

Ҳадемай, футбол бўйича Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига жамоалари баҳсларни бошлайдилар.
Тақвимга кўра, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумнинг илк ўйинини 15 март куни сафарда Тошкентнинг «Бунёдкор» футболчилари билан ўтказади.

«Қизилқум» футбол клуби маъмурияти матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига қулайлик яратиш мақсадида аккредитация жараёни бошланганини маълум қилади. Махсус бейжикка эга бўлган журналистлар Навоий шаҳридаги «Сўғдиёна» стадионида ўтказиладиган миллий чемпионат ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳслари чоғида матбуот ва ОАВ вакиллари учун ажратилган махсус сектордан ўйинларни кузатиш, ўзлари фаолият кўрсатаётган нашр, ТВ ҳамда радио воситаларида учрашувни батафсил ёритиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, стадионга текин кириб, матбуот анжуманларида бевосита иштирок этадилар.

Бунинг учун матбуот ва ОАВ ходимлари ўзлари ишлаётган ташкилотдан «Қизилқум» футбол клуби Ижрочи директори Ҳамид Актамов номига хат, паспорт нусхаси ва икки донадан 3Х4 ҳажмдаги суратларини 17 мартга қадар тақдим этишлари зарур.

Мурожаат учун телефонлар: +998933166074, +998792231503.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» жамоаси ўз майдонидаги илк учрашувни 23 март куни ўтказади. Унда навоийликлар «Андижон» вакиллари билан куч синашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика