“Қизилқум” уч ойлик танаффусдан кейин ўз майдонида ғалаба қозонди
17 jun 2017 11:55
News
“Қизилқум” уч ойлик танаффусдан кейин ўз майдонида ғалаба қозонди
Бу навоийлик футболчиларининг жорий мавсумдаги тўртинчи ғалабаси сифатида эътироф этилди. Қизиғи шундаки, “олтин изловчилар” жорий мавсумдаги илк ғалабасини Олий лиганинг 2-турида (“Навбаҳор” 2:1) тантана қилганди. Орадан уч ойдан кўпроқ вақт ўтгач, “Қизилқум” ўз майдонида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Яна эътиборли жиҳат: “Қизилқум” жорий мавсумда илк марта кетма-кет иккита учрашувда уч очкони қўлга киритди ва сўнгги икки баҳсда навоийликлар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга эришишди.
Умуман ўзаро ўйинлар тарихида “Қизилқум” чоршанба кунги ғалабадан кейин “Машъал” устидан қозонилган ғалабалар сонини 9 тага етказди. Муборакликлар ҳисобида эса 8 та ғалаба мавжуд. “Қизилқум” футболчилари сўнгги уч учрашув барчасини ўз фойдасига ҳал этиб келмоқда...

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments