Latest news

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  29 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда News

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда

Tags :  Қизилқум
Футбол бўйича олий лига учрашувлари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Айни пайтда жамоалар бор эътиборларини янги мавсум ҳозирлигига қаратишган.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари қисқа таътилдан сўнг 12 февраль, яъни бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Режага кўра, пойтахтда давом этадиган мазкур йиғин доирасида футболчиларимиз бешта синов-назорат учрашуви ўтказади:

13 февраль. “Қизилқум” — “Сўғдиёна”
15 февраль. “Қизилқум” — “Оқтепа”
17 февраль. “Қизилқум” — “Навбаҳор”
18 февраль. “Қизилқум” — “Қўқон-1912”
19 февраль. “Қизилқум” — “Металлург”.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 24 январь — 7 февраль кунлари Фарғонада уюштирилган ўқув-машғулот йиғинидан сўнг, жамоани ҳимоячи Миржалол Қурбонов тарк этган. Миржалол навбатдаги мавсумни қўқонликлар таркибида бошлашга яқин турибди.

Тошкентда ўтадиган машғулотларга Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби навбатдаги йиғин доирасида яна бир қатор бошқа янги ўйинчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.

Янги мавсум олдидан “Қизилқум” футбол клуби мураббийлари ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Вячеслав Шевченко (Украина) каби футболчиларни  жамоага таклиф қилишган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика