Latest news

22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  98 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  207 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  5 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  10 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  33 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид.. News

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид..

Жамоамиз учинчи турда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши майдонга тушади.


Кон-металлургия саноати ҳомийлиги остида иштирок этувчи икки жамоа ўртасида баҳслар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган. Бу икки жамоа шу кунгача элитада 16 марта учрашган. 8 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган, 2 ўйин дуранг ва 6 баҳсда навоийликлар ғолиб бўлишган. Тўплар нисбати - 28-23 жамоамиз фойдасига. "Олмалиқ"нинг "Қизилқум" майдонидаги учрашувлари статистикаси эса қуйидагича: 1 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати - 10-18.

Бу икки жамоа сафида ҳам бир қатор футболчилар турли даврларда тўп тепишган. 2 апрель куни жамоамизга қарши бир қатор собиқ футболчилар майдонга тушиши мумкин. "Қизилқум" таркибида 2016 йилда рўйхатдан ўтган Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов ва Собир Усмонхўжаевлар турли йилларда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этган. Шунингдек, ҳозирда жамоамиз таркибида бўлган Руслан Вагаповда ҳам собиқ жамоасига қарши тўп тепиш имконияти мавжуд.

 Бу баҳсни бошқариб борувчи ҳакам борасида ҳам маълумотлар бор. Олим Толибжонов бунга қадар бир марта бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда бош ҳакамлик қилган. 2012 йил Зарафшон шаҳрида "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Санъат Шихов ва Ғулом Ўрунов мезбонларга ғалаба келтурувчи икки голга муаллифлик қилган бўлса, Зафар Полвонов жавоб тўпи муаллифи бўлганди. Умумий статистика бўйича Толибжонов жамоамизнинг сафарда 5 учрашувини бошқарган экан. Шундан 1 ўйинда ғалаба ("Навбаҳор" 1:0, 2010й), 1 дуранг ("Шўртан" 1:1, 2013й) ва 3 баҳсда мағлубият ("Пахтакор" 0:1, 2011й, "Қизилқум" 1:2, 2012й, "Локомотив" 0:3, 2013й) қайд этилган. "Қизилқум"нинг ўз майдонидаги учрашувларда Толибжонов ҳакамлигида 6 ўйиндаги статистика қуйидагича: 1 ғалаба ("Олмалиқ" 2:1, 2012й), 4 дуранг ("Динамо" 1:1, 2013й, "Машъал" 0:0, 2014й, "Бухоро" 1:1 2014й, "Металлург" 1:1 2015й) ва бир мағлубият ("Пахтакор" 1:4 2014й).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика