Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

«Қизилқум» назорат баҳсида «Нефтчи»дан устун келди News

«Қизилқум» назорат баҳсида «Нефтчи»дан устун келди

Тошкент йиғинида ўйин амалиётини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилган «Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Навоийликларнинг навбатдаги рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» футболчилари бўлди.
 
Учрашув пойтахтимиздаги «Оқтепа» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни ФИФА рефериси тошкентлик Бахтиёр Намозов бошқариб борди.
 
Назорат баҳсида фарғоналиклар икки таркибда тўп суришган бўлса, «Қизилқум» жамоаси бош мураббий таркибда катта ўзгаришларни амалга оширмади. Иложи борича, битта таркибга майдонда кўпроқ ҳаракат қилиши учун имконият берди.
 
«Нефтчи»га қарши ўйинда қуйидаги футболчилар майдонга чиқдилар:

 
Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Владимир Шишелов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
Алишер Холиқов, Сарваржон Холматов.
 
Ҳужумкор ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда навоийликлардан Элдор Бойматов ҳамда Владимир Шишелов бир-биридан чиройли голларга муаллифлик қилди. Фарғоналиклар рақибларининг икки тўпига Зоҳид Абдуллаевнинг ягона голи билан жавоб қайтаришди — 2:1.
 
Режага кўра, кончилар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 15 февраль куни Муборакнинг «Машъал» жамоаси билан ўтказади. Учрашув пойтахтимиздаги «Обод» стадионида соат 14.45 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика