Latest news

18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  0 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  4 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  11 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  31 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  48

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади News

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади

“Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсум тараддудини 18 декабрда Навоий шаҳрида бошлашганди.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосан маҳаллий ўйинчилар иштирок этдилар. Кунига бир мартадан ташкил қилинган машғулотларда бош мураббий Юрий Лукин ўттизга яқин футболчиларнинг жисмоний тикланишига жиддий эътибор қаратди.

Режага кўра, 28 декабрь куни йиғинда қатнашаётган футболчилар икки жамоага бўлиниб ўзаро куч синашдилар.

Бош мураббий Юрий Павловичнинг таъкидлашича, дастлабки босқич машғулотларида футболчиларнинг асосан жисмоний ҳолатига аҳамият берилган. Улардан йигирма нафарга яқини январда бошланадиган навбатдаги йиғинга ҳам жалб этиладилар. Шунингдек, кейинги машғулотларда таниқли ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Нефтчи”, “Бухоро”, “Металлург” каби жамоаларда якунлаган  яна бир қатор тажрибали ўйинчилар ҳам “Қизилқум” мураббийлари кўригидан ўтиш истагини билдиришган. Уларнинг номларига яна бир ҳафтадан кейин аниқлик киритиш мумкин.

Шундан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари учун 2014 йилнинг 5 январига қадар қисқа муддатли таътил эълон қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика