Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

“Қизилқум”: Мухлисларимиз Тошкентга боришади News

“Қизилқум”: Мухлисларимиз Тошкентга боришади

“Қизилқум” футбол клуби уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказа бошлагач, мухлислари сафи сезиларли даражада кенгайди.
Ҳозирда жамоа қошида расман “Мухлислар клуби” фаолият олиб бормоқда. Бу эса навоийлик ишқибозларнинг ўз севимли жамоаларини сафар учрашувларида ҳам бевосита стадионнинг ўзида туриб қўллаб-қувватлашлари учун кенг имкониятлар яратяпти.

Бунга дастлабки турнинг “Бунёдкор” — “Қизилқум” ўйини ҳам яққол мисол бўлади. Тошкентдаги учрашувни кузатиш учун юз нафарга яқин мухлис Навоийдан ташриф буюрган эди.

Уларнинг уюшқоқлиги ва фаолликлари 23 март куни Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида кечган “Қизилқум” — “Андижон” жамоалари баҳсида ҳам сезилди. Ўйин кучли ёмғир остида ўтганлигига қарамасдан навоийлик мухлислар ўз севимли жамоаларини ёлғизлатиб қўйишмади. Якунда “Қизилқум” иккинчи турда дастлабки уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Режага кўра, мухлислар клуби аъзолари учинчи тур доирасида Тошкентда бўладиган “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувига ташриф буюришга қарор қилишган.

Мухлислар клуби 29 март куни эрталаб соат 6.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида йиғилишади ва махсус автобусда йўлга отланишади.

Мурожаат учун телефон: +998913333773.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика