Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

“Қизилқум” мухлислари клуб раҳбарияти билан учрашди News

“Қизилқум” мухлислари клуб раҳбарияти билан учрашди

Tags :  Қизилқум
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида “Қизилқум” жамоаси ишқибозларининг клуб раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда клуб вакиллари ва мухлислар клуби аъзолари иштирок этишди.

Тадбир аввалида клуб ижрочи директори Ҳамиджон Актамов сўзга чиқди.

-Жамоамизнинг мавсум аввалидаги муваффақиятсизликлари учун сиз мухлислардан узр сўраймиз, -дея гап бошлади Ҳамиджон Ғуломович. – Мавсумни кутилгандек бошлай олмадик. Айрим ўйинларда омадимиз келмади. Шу боис барча мағлубиятда барча айбни ўз зиммамга оламан. Агар лозим бўлса, истеъфога чиқишга тайёрман.

Шундан сўнг мухлислар клуби аъзолари сўзга чиқиб, жамоанинг ҳозирги мураббийлар штаби ва футболчиларга ишонишларини, Ҳамиджон Актамов бир неча йиллардан буён Навоий футболини ривожланишига ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлашди ва бир овоздан жамоа раҳбарининг истеъфосини рад этишди.

“Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу сабаб биз ҳар қандай вазиятда ҳам жамоамиз аъзолари – футболчилар ва мураббийларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамиджон Актамов вилоятимизнинг фидойи фарзанди. “Қизилқум” жамоамизнинг кейинги йиллардаги муваффақиятларига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон. Ўйлайманки, мавсум давомида футбочлиларимиз чиройли ўйинлар билан биз ишқибозларни хурсанд этишади”, деди “Қизилқум” мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика