Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

"Қизилқум": Машғулотлар Фарғонада давом этмоқда News

"Қизилқум": Машғулотлар Фарғонада давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарликни Фарғона шаҳрида давом эттиришмоқда.

Бош менежер Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. “Истиқлол” спорт мажмуасида уюштирилаётган машғулотларда мураббийлар Юрий Лукин, Акмал Холиқовлар ўттиз нафарга яқин футболчини кўрикдан ўтказишяпти.

— Ўзбекистон XXV миллий чемпионати баҳслари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда, — дейди“Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Ғуломович. — Икки босқичда Навоий шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида кўпроқ футболчиларимизнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилди. Энди эса кўпроқ синов-назорат учрашувларида майдонга тушишга ҳаракат қиламиз. Бу жамоа ўйин услубини шакллантириш билан биргаликда таркибга янги қўшилаётган йигитларни кўрикдан ўтказишимизда жуда асқотади.

Янги мавсум олдидан жамоа таркибини деярли тўлиқ сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ўтган мавсумда ижара асосида "Қизилқум" да ўйнаган Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) ўз жамоасига қайтиб кетган. Ёш дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев “Бунёдкор” жамоасида ўз омадини синаб кўриш истагани билдирди. Ярим ҳимоячи Фаррух Ҳайдаров ҳам ҳозирда бошқа жамоада кўрикдан ўтмоқда. Фахрий футболчилардан бири Асқаржон Муҳиддинов охирги мавсумни жароҳат билан якунлади. У футболчилик фаолиятини тугатиш арафасида.

Охирги мавсумнинг биринчи даврасида ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов билан ўзига хос тандем ҳосил қилган украиналик Вячеслав Шевченконинг таркибимизга қўшилгани бизни хурсанд қилди. Шунингдек, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов (“Насаф”), Самандар Шодмонов (“Шўртан”)ларнинг янги мавсумда жамоамизга  ёрдами тегишидан умидвормиз. Жамоамизда селекция ишлари давом этмоқда. Фарғонадаги йиғин давомида машғулотларда мураббийларимиз яна бир қатор янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари 26 январь куни “Андижон” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади. Бу ўйин соат 15.00 да Фарғонадаги “Марказий” стадионда бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика