Latest news

16:33Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Локомотив" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  1 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  2 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  21 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8

"Қизилқум": Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади News

"Қизилқум": Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади

Айни пайтда Анталияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Кончиларнинг бу галги рақиби — Қозоғистон супер лигаси вакили "Қайсар" (Қизилўрда) футболчилари бўлди. Ўтган мавсумда ўз миллий чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган қизилўрдаликлар учун ҳам мазкур ўйин Туркиядаги учинчиси саналади. Бунгача улар "Ченоморец"(Одесса, Украина) ва "Кубан" (Краснодар, Россия) жамоалари билан куч синашган бўлса, уларнинг ҳар иккисида ҳам (1:3 ва 1:2) ҳисобларида мағлубиятга учрашган эди.

"Қайсар"ни икки йилдан бери ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган мутахассис Дмитрий Огай бошқаради. У 1981-82 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ўйин тафсилотларига қисқача тўхталсак, учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди.  Аммо стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишда омад қизилўрдаликларга кулиб боқди. 21-дақиқада "Қайсар" вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритдилар. Бу вазиятда қозоғистонлик ҳужумчи Елжас Атинбеков барчадан баланд сакраб, тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлади — 0:1.

Шундан сўнг, кончилар барча эътиборни ҳужумга қаратишди. Жуда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келтирилди. Аммо аксарият қулай имкониятлардан фойдаланишда Юрий Лукин шогирдлари  бир мунча оқсашди. Жумладан, 34-дақиқада Андрей Деркач ҳужумчи Вячеслав Шевченкони дарвозабон билан бирга бир вазиятга олиб чиқди. Афсуски, ҳал қилувчи паллада Славага совуққонлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, ташаббус тўлиқ "Қизилқум" футболчилари томонида бўлди. Гарчи, ўйин кучли ёмғир остида ўтган бўлса-да, бу майдондаги шиддатни сусайтира олмади. Иккинчи бўлимда кончилар таркибида амалга оширилган ўзгаришлар ўйин суръатини оширди. Андрей Деркач ва Алишер Саноевларнинг кучли зарбалари йўлига "Қайсар" дарвозаси устуни тўғаноқ бўлди. 76-дақиқада Феруз Бобоқулов жарима майдончаси ичкарисида қулай вазиятни йўққа чиқарди.

Қисқача айтганда, "Қизилқум" жамоаси "Қайсар"га қарши баҳсда аввалги икки учрашувга нисбатан бир мунча чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этди.  Бироқ майдондаги устунлик якуний ҳисобда ўз аксини топмади, холос.

"Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби учрашувда қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Артём Макосин, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Алишер Саноев, Андрей Деркач, Фарруҳ Ҳайдаров, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Холиқов.

Захирадан  майдонга тушганлар: Феруз Бобоқулов, Бобиржон Искандаров, Руслан Санаев,  Сарваржон Холматов, Ғайрат Жумаев.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари навбатдаги назорат учрашувини 25 февралда ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика