Latest news

23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  64 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида учрашув ўтказилди News

“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида учрашув ўтказилди

Бугундан Ўзбекистон Суперлигаси старт олади.

Турни “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради.  

Барча жабҳада янгилик ҳамда ўзгаришларга интилаётган ЎзПФЛ бу йилдан эътиборан Суперлига учрашувлари олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинглари ҳам ўтказишни йўлга қўйди.  Бугун “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоаси мураббийлари,  администратор ҳамда матбуот котиблари иштирокида митинг ўтказилди.  Унда ўйин давомида ва унинг атрофида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таништирилди ва муҳокама қилинди.

Митинг якунида жамоалар бугунги ўйинни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.  Унга кўра, “Локомотив” баҳсни қизил-оқ-оқ лисбода ўтказадиган бўлди.  Жамоамиз дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади.  “Қизилқум” эса кўк-кўк-кўк рангдаги формада ўйнайдиган бўлди.  Мезбон жамоа дарвозабони кулранг либосда ўйинга чиқади.

Таъкидлаб ўтамиз,  “Қизилқум” – “Локомотив” қарама-қаршилиги соат 18: 00да бошланади.  Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика