Latest news

17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  0 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  2 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  29 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5

"Қизилқум": Ҳозир натижа эмас, ўйин амалиёти муҳим News

"Қизилқум": Ҳозир натижа эмас, ўйин амалиёти муҳим

Шу кунларда пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси 5 февраль куни дастлбаки синов-назорат учрашувида майдонга тушди.
Унда “Олмалиқ” футболчилари навоийликлар рақиби бўлди.

Учрашув голларга бой тарзда кечди. Навоийликлар олмалиқликларга йирик ҳисобда ютқазиб қўйди — 1:5.

Ўйиндан сўнг, “Қизилқум” футбол клуби бош мураббийи Юрий Лукиннинг фикри билан қизиқдик.

 — Навоийда икки босқичда ўтказилган йиғинлар давомида асосан ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратгандик, — деди Юрий Павлович. — Йиғинлар давомида атиги иккита назорат учрашуви ўтказиб, “Бухоро” ва “Сўғдиёна” футболчилари билан куч синашдик. Сўнгра, Тошкент йиғини олдидан бир ҳафталик танаффус эълон қилинди. 4 февралдан бошлаб пойтахтда машғулотларга киришдик. Тошкентда камида саккизта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни мўлжаллаганмиз. Бу учрашувларда жамоамиз учун натижа эмас, аксинча кўпроқ ўйин амалиёти муҳим ўрин тутади. “Олмалиқ” билан ўтган учрашувда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиздан фожеа ясаш керакмас. Аввало жамоамизнинг илк бор сунъий қопламали майдонда тўп сурганлигини ҳисобга олиш зарур. Аввалги икки учрашувда рақибларимиз билан табиий майдонда ўйнагандик. Агар табиат инжиқлигини назарда тутсак, қолган ўйинларни ҳам фақат сунъий қопламали майдонда ўтказамиз. Охирги учрашувда йўл қўйилган хато-камчиликлар устида ишлаймиз. Ишонаманки, ўйиндан ўйинга жамоа таркиби шаклланиб, ўз услубимизни шакллантириб борамиз.

“Қизилқум” футбол клуби мураббийлар штаби “Олмалиқ” жамоасига қарши қуйидаги ўйинчилар хизматидан фойдаланди:

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Миржалол Қурбонов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Владимир Шишелов, Элдор Бойматов, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Фаррух Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев, Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Руслан Санаев, Жамшид Шохназаров.

Ягона голга навоийликлардан Самандар Шодмонов муаллифлик қилди.

Маълум сабабларга кўра, шу куни ярим ҳимоячи Сарваржон Холматов ҳамда Наврўз Алимовлар учрашувда қатнашмади.

Режага кўра, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 7 февраль куни “Бухоро” футболчилари билан ўтказади. Ўйин соат 10.00 да “Обод” стадионида бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика