"Қизилқум": Ҳамиджон Актамовни табриклаймиз, қутлаймиз! News

"Қизилқум": Ҳамиджон Актамовни табриклаймиз, қутлаймиз!

Бугун Навоийнинг “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Актамов ўзининг ўттиз тўққиз ёшини қарши олмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб жамоамизнинг барча аъзолари ҳамда кўпсонли мухлислари номидан Ҳамиджон Ғуломовични таваллуд айёмлари билан чин юракдан табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Келгусида нафақат Навоий, балки бутун ўзбек футболи тараққиётига қўшаётган ҳиссалари бундан-да салмоқли бўлишига тилакдошмиз.

Ишонамизки, Сизнинг раҳбарлигингизда “Қизилқум” жамоаси келажакда албатта юксак марраларни забт этиб, ўз мухлисларини қувонтиради.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика