Latest news

20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  51 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  35 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8

"Қизилқум": Георгий Микаберидзега жавоб берилди News

"Қизилқум": Георгий Микаберидзега жавоб берилди

Шу кунларда пойтахтимизда иккинчи даврага ҳозирлик кўраётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси навбатдаги синов учрашувини ўтказди.
Кончиларнинг бу галги рақиби Тошкентнинг “Бунёдкор” ёшлари бўлди.

Учрашувда навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

Артём Макосин, Миржалол Қурбонов, Асқаржон Муҳиддинов, Георгий Квесиешвили, Акмал Рустамов, Алишер Саноев, Азизбек Усмонов, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Наврўзбек Алимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Файзулла Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Акмал Холиқов, Бобиржон Искандаров, Сарваржон Холматов, Алишер Холиқов, Нодирбек Шаҳобиддинов, Баҳодир Қосимов.
 
Ўйинда кончилар катта ташаббусга эга бўлдилар. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Дастлабки бўлимда Асқаржон Муҳиддинов ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг Алишер Холиқов ғалабани мустаҳкамлади — 2:0.

Дарвозабон Эркин Жабборов, ярим ҳимоячилар Жамшид Шоҳназаров, Шерали Жўраевлар шу куни индивидуал машғулотлар ўтказдилар.
 
Пойтахтдаги йиғинга келиб қўшилган грузиялик ярим ҳимоячи Георгий Микаберидзе (“Олимпи” Рустави)нинг ўйини мураббийларга маъқул келмаганлиги туфайли унга жавоб бериб юборилди.
 
Ҳужумчи Владимир Шишелов яна бир неча кундан сўнг, юртимизга қайтиб келади. Шунингдек, “Қизилқум” машғулотларига бугун-эрта маҳаллий ва хориж клубларидан яна бир неча футболчининг келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Режага кўра, навоийликлар 18 июль куни навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказади. Унда “Қизилқум” футболчилари “Бухоро” жамоаси билан куч синашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика