Latest news

10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  2 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  11 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Қизилқум": Футболчиларимиз ҳашарда News

"Қизилқум": Футболчиларимиз ҳашарда

Бугун юртимизда олтин куз. Халқимиз йил давомида далаларда пешона тери билан бунёд бўлган мўл-кўл ҳосилни йиғим-теримига катта эътибор қаратилмоқда.

Бободеҳқон қадоқ қўли билан яратилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этяти.

Умумхалқ ҳашарида қатнашишни ўзига шараф деб билган “Қизилқум” ПФК жамоаси ҳам куни кеча пахтакорларга ёрдамга ошиқди. Футболчи йигитлар билан бир қаторда “Қизилқум — Гули” жамоаси қизлари ҳам клуб раҳбарияти ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

Жамоамиз аъзолари Навоий туманидаги пахтазорларда деҳқонларимизга камарбаста бўлдилар. Ҳашарда иштирок этган юз нафардан зиёд “Қизилқум” футболчи йигит-қизлари кун давомида 2180 килограмм пахта териб, юртимиз хирмонига ўзларининг муносиб улушларини қўшди.

— Ўзбекистонда беш йилдан бери тўп сураётган бўлсам, илк маротаба бундай ҳашарда иштирок этишим, — дейди грузиялик легионер Георгий Квесиешвили. —  Эгнимизда кўркам ва бежирим либос кийишни барчамиз хоҳлаймиз. Аммо бу кийимларимизни қанчалик катта заҳмат эвазига яратилишини ҳашарда қатнашиб, юракдан ҳис қилдим. Пахтакорларнинг машаққатли юмушларини кўриб, ҳосилни йиғиб териб олишга озми-кўпми ҳисса қўшганимдан жуда хурсандман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика