Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  85 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда News

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда

10 июнь куни “Қизилқум” ПФК ташаббуси билан Навоий шаҳрида футбол фахрийлари ўртасида мини футбол турнири уюштирилди.
“Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўйингоҳида ташкил этилган мусобақада “Қизилқум” (фахрийлар), “Кимёгар” (НавоийАзот), “3-автобаза” ҳамда мезбонларнинг “Қизилқум-БЎФМ” жамоалари ғолиблик учун майдонга тушдилар.

Чинакам спорт байрами тусини олган мусобақада бош соврин “Қизилқум” ПФК вакилларига насиб этди. Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни “Кимёгар” ва “3-автобаза” жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва совринлар топширилди.

Эътиборлиси, мусобақа ташкилотчилар томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан турли йилларда Навоий футболи тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшган йигирма нафардан зиёд фахрийларга махсус қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

—Ажойиб тадбирни ташкил қилгани учун “Қизилқум” ПФК маъмуриятиuf ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди футбол фахрийси Павел Архипов. — Турнир баҳонасида анчадан бери кўришмай юрган ҳамкасблар ва бошқа дўстлар билан яна дийдорлашдик. Ўз вақтида бирга тўп тепган, биргаликда фаолият кўрсатган марҳум дўстларимизни эсладик. Муҳими, эътибордан бошимиз кўкка етди.

Тадбир якунида турнир қатнашчилари ва фахрийлар ўзига хос байрам дастурхонига таклиф қилиндилар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика