Latest news

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  0 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  4 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда News

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.
Қишки таътилни якунлаган кончилар 20 декабрдан машғулотларга киришди. Жамоа аъзолари Юрий Лукин бош мураббийлигида илк йиғинни 30 декабрга қадар ўз қароргоҳларида ташкил этишни режалаштиришган.
 
Айни пайтда Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида уюштирилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Унда асосан ўйинчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилмоқда.
 
Таркибда ўзгаришлар хусусида шуни айтиш мумкинки, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Насаф” футбол клубларидан таклиф қилинган ва ижара асосида тўп сурган барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига қайтиб кетишган.
 
“Қизилқум” футбол клуби бош директори Ҳамид Актамовнинг билдиришича, янги мавсумда навоийликларнинг муносиб иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Жумладан, ҳозирда бир қатор тажрибали ва етакчи футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Уларнинг номи клуб билан расман шартнома тузилгач, маълум қилинади. Аммо, шуни таъкидлаш мумкинки, мўлжалдаги футболчилар ўтган мавсумда “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган. Бундан ташқари, мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ва Навоий футболи мактаби тарбияланувчиси, ҳужумчи Владимир Шишеловнинг ҳам “Қизилқум” таркибига қўшилиши кутилмоқда.
 
Айни чоғда машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни асосан маҳаллий ўйинчилар ташкил этади. Янгиларнинг эса Янги йил байрамидан сўнг, аниқроғи, 5 январдан Навоий шаҳрида давом эттириладиган навбатдаги босқич ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, вилоят ҳокимлиги ва клуб бош муассиси — НКМК томонидан “Қизилқум” жамоаси учун йил якуни ҳамда Янги йил шарафига байрам дастурхони уюштиришни мўлжаллаган. Тантанали тадбир 22 декабрь куни Навоий шаҳрида ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика