Latest news

17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:31Суперлига. ОКМК - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  0 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  3 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  1 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  17 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  2 14:27Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  26 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  2 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  3

"Қизилқум": Беш футболчида шамоллаш аломатлари кузатилган ва изоляцияга олинганди. Ҳозир барчаси жойида News

"Қизилқум": Беш футболчида шамоллаш аломатлари кузатилган ва изоляцияга олинганди. Ҳозир барчаси жойида

Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада “Қизилқум” футбол клуби футболчилари, мураббийлар штаби, барча ишчи-ходимлардан Навоий вилоят санитария-эпидимиология осойишталик маркази ходимлари томонидан COVID-19 учун тест таҳлиллари олинганди.

Бугун championat.asia сайтида жамоа аъзоларининг 7 нафарининг тест натижаси маълум қилинмаганлиги ҳақида хабар чоп этилди. Навоий вилоят СЭОМ ходимлари томонидан ўтказилган тест натижаларидан сўнг футболчиларда ушбу касалликка чалиниш аломатлари бор ёки йўқлиги акс эттирилган рўйхат клубга, клуб эса ўз навбатида ПФЛга тақдим этган. Дарҳақиқат ўша рўйхатдан жамоанинг 7 нафар аъзоси жой олмаган. Бу эса табиийки турли тушунмовчиликларни юзага келтирган.

Аввало таъкидлаш жоизки, “Қизилқум” ПФК да фаолият юритувчи 100 дан ортиқ ходимдан тест учун таҳлиллар олишди. Таҳлил натижаларига кўра, рўйхатдан ўрин олган дастлабки 50 нафар ходимнинг жавоблари клубга маълумот учун жўнатилган. Қолган 50 дан ошиқ ишчи-ходимнинг тест таҳлили учун олинган наъмуналар жавоби душанба куни маълум бўлиши кутилмоқда.

Қолаверса, футболчилардан икки нафари – Азизбек Усмонов ва Дониёр Усмонов аввалги тур ўйинларида жароҳат олишган ва айни пайтда улар жароҳатни даволаш билан банд. Воҳид Шодиев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафоев ва икки нафар туркманистонлик футболчи Абди Бешимов ва Везиргелди Ильясовда бироз олдинроқ шамоллаш аломатлари кузатилган ва улар изоляцияга олинганди. Айни пайтда ушбу футболчиларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ. Улар жамоа машғулотларида тўлиқ иштирок этишмоқда ва ушбу футболчиларнинг тест таҳлиллари натижаси янги ҳафтада маълум бўлиши кутилмоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика