Latest news

09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  8 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7

"Қизилқум": Алимовнинг голи "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди News

"Қизилқум": Алимовнинг голи "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди

Аввал хабар қилганимиздек, 10 февраль куни «Қизилқум» жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Навоийликларнинг бу галги рақиби Наманганнинг «Навбаҳор» футболчилари бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Танаффусдан сўнг, ҳар иккала жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу кончилар учун самарали якун топди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев қулай вазиятда турган ўз жамоадоши Наврўз Алимовга тўпни узатди. Навоийликлар ҳужумчиси чамаси дарвозадан ўн саккиз метрлар узоқликдан кучли зарба бериб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди — 1:0. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

«Навбаҳор»га қарши баҳсда кончилар бош мураббийи Юрий Лукин қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:

Эркин Жабборов, Миржалол Қурбонов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Ғайрат Жумаев, Владимир Шишелов.

Захирадан майдонга тушганлар:

Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Абдували Мўминов, Наврўз Алимов.

- Ўйиндан ўйинга жамоамиз ўз ўйинини топиб бораётганидан хурсандман, — дейди «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи Юрий Павлович. — Аммо об-ҳавонинг ноқулайлиги режаларимизга салбий таъсир ўтказаётганлигини таъкидлаш зарур. Кеча «Оқтепа» футболчилари билан ўйнашимиз керак эди. Аммо майдонни қалин қор қоплаганлиги туфайли ўйин 11 февралга кўчирилди. Бу эса таркибда кучларни кутилганидек тақсимлашимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугун ҳам барча футболчиларни кўздан кечира олмадик. Чунки жамоамиз эртага ҳам майдонга тушишини ҳисобга олишимиз лозим.

Дарҳақиқат, «Навбаҳор» билан кечган баҳсни Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Азизбек Усмонов, Азизжон Абдуллаев, Алишер Холиқов, Руслан Санаев каби ўйинчилар майдон четида туриб кузатишди ва индивидуал шуғулландилар. Ўтган мавсумни «Бухоро» жамоаси таркибида ўтказган Алишер Саноев эса айни чоғда жароҳатини даволатмоқда. Шунингдек, асосий таркиб машғулотларига ёш ва умидли дарвозабон Дилшод Ҳамроев («Бунёдкор») келиб қўшилди.

«Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 11 февралда ўтказади. Унда кончилар биринчи лига вакили — «Оқтепа» футболчилари билан куч синашади. Ўйин соат 13.30 да «Оқтепа» стадионида бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика