Latest news

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  207 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  13 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  16 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда News

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда

Яна саноқли кунлардан сўнг, футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига учрашувларига старт берилади.
Севимли жамоамиз Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари дастлабки турни ўз майдонида ўтказади. 14 март куни навоийликлар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қиладилар.

“Қизилқум” профессионал футбол клуби Матбуот хизмати вилоятда фаолият кўрсатувчи оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларига қулайлик яратиш мақсадида аккредитация ишлари давом этаётганлигини маълум қилади. Журналистлар учун тақдим этиладиган махсус бейжиклар уларнинг “Қизилқум” жамоаси иштирокида ўтказиладиган мамлакат чемпионати ва Ўзбекистон кубоги учрашувларини бевосита стадионда ўзлари учун ажратилган жойдан кузатиш, матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Аккредитация 13 март куни тўхтатилади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари ўзлари фаолият кўрсатадиган телеканал, радиоканал ҳамда таҳририят раҳбари имзоси билан “Қизилқум” ПФК ижрочи директори Ҳамиджон Актамов номига хат тақдим этишлари лозим. Хатга икки дона (3,5Х4,5 ҳажмда) сурат ва паспорт нусхасини илова қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ОАВ ва матбуот ходимларининг ўйинлар чоғида стадионларга турли ташкилотлар томонидан тақдим этилган гувоҳномалар билан киришига рухсат этилмайди.

Мурожаат учун телефон — +998933166074.

Электрон почта манзилимиз:  fcqizilqum@gmail.com
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика